5-ҚИСМ !!!
Руҳнинг уйига ташриф...
Ҳа... энди мен бошқаларга ўхшамас
эдим. Ҳамма нарсани олдиндан сезиб
яшардим. Фақат икки дақиқага...!!! Мен
фақатгина икки дақиқа наридаги
воқеаларни сезардим холос.
Ҳурматли гуруҳдагилар шу ерга
келганда қаҳрамонимизни бирозгина
тинч қўямизда, руҳ айтган шаҳслар
билан танишамиз.
Ислом Аҳмедов. 1980-йили туғилган.
Миллати ўзбек. Оиласи бор. Икки марта
зудланган. Ёшлигидан қизиққон ва шўҳ
йигит бўлган. Ҳозирда Тошкент
шаҳридаги кафелардан бирида бош
ҳисобчи бўлиб ишлайди. Илгари темир
заводида шу лавозимда ишлаган.
Абдураҳмон Умаров. 1981-йили
туғилган. Ислом билан бир синфда
ўқиган. У билан дўст. Жуда ақли йигит.
Шунинг учун ўлти ёшдан мактабга
борган. Бироқ кейинчалик ўқимаган.
Ислом уни ўзи ишлаётган заводга ишга
олиб кириб қўйган. Оддий ишга.
Дилшод Асқаров. Унинг ёши ҳам шулар
билан тенг. Бирга ўқишган. Ғирт кўча
боласи. Хар икки кунда бир кишини
дўпосламаса тўра олмайди. Ҳозир
қамоқда.
Бизнинг қаҳрамонимизнинг исми
Ҳожиакбар. У коллежда иккинчи
босқичда ўқийди. 17 ёшда. Сўз энди,
ҳикоя қаҳрамони Ҳожиакбарга:
Мен биринчи навбатда руҳнинг уйига
боришга қарор қилдим. Ана шу эски
заводни дадамдан сўрадим. Мен ўқиган
мактабдан икки км нарида экан. Осон
топдим. Завод қаршисига келиб
анчагача туриб қолганимни сезмай ҳам
қолибман. Жуда ҳам катта, ҳашаматли
завод энди дайди итлар учун
манзилгоҳга айланганди. Заводнинг
орқасига ўтдим. Ҳа !!! Руҳ айтгандек
кулба бор экан... Яқинлашдим...
Тўғриси у ерда одам яшашига хеч ким
ишонмасди. Жуда ҳам хароба кулба.
Қарғалар ўраб олишган. Эртаклардаги
ёлмоғизнинг уйига ўхшайди. Уйнинг
орқасида хазонларнинг сасиқ ёнган
тутуни келарди. Уйнинг олдига келдим.
Атрофда хеч ким йўқ...!!! Бу ерда ҳам
қандайдир хавф борлигини сездим.
Ҳаракат қилдим мени олдиндаги икки
дақиқада нима кутаётган эканлигини
кўришга...Кўрдим...!!!
Эшик олдида орқамдан бир бақувват
кучли кўриниши ваҳимали йигит келиб
бошимга қаттиқ жисм билан урди. Мен
йиқилдим...
Икки дақиқада сўнг бу ерга ана шу
йигит келишини билиб чекиндим. Уй
орқасига беркиндим. Йигит келди.
Кулба юпқа тахтадан бўлгани учун ўни
ичини кўриш қийин эмас эди. Мен унинг
ҳаракатларини кузата бошладим. “Бу
шаҳснинг руҳга нима алоқаси бор экан”
деб анчага жойимда қолиб кетдим. У
менга ёқмади. Тўғриси ҳамма қатори
одамларга ўхшамасди. Агар икки
дақиқа эшик олдида турганимда
бошимга яхшигини еб олардим. У
уйнинг нариги бурчагина ўтириб олиб,
нимадур қила бошлади. Кўриш
қийинлашди. Ниҳоя уни топдим. Хона
бурчагида овқатланаётган экан.
Кўзларимиз халиги одам билан тўқнаш
келиб қолди. Қўрқиб кетдим...
Ахир, у мени сезиб қолганди...!!!
Ўрнимдан туришга улгурмадим. У
юқоримда худди мени ўлдириб
қўядигандек қараб турарди….!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев