талпиниб киришишингиз албатта биз бу дунё
учун яратилмадик, гарчи нафс шаҳват-
истаклари дунёни ғоя ва орзу-мақсад деб
тасаввур қилса-да, бироқ биз бу дунё учун
яратилмадик, деган иймон-эътиқодингизга қатъий далолат қилиб турибди. Чунки сиз
дунёнинг кўплаб лаззатларини уни тарк
қилишни буюрган Зотни рози қилиш учун
тарк қилдингиз. Бу эса дунё ғоя эмаслигини,
аксинча биз у орқали охиратга ўтиб
борадиган бир ўтиш йўли эканини англатади. Аллоҳ Таоло шундай дейди: [ ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ َﻦِﻣ َﻚَﺒﻴِﺼَﻧ َﺲﻨَﺗ ﻻَﻭ َﺓَﺮِﺧﻵﺍ َﺭﺍَّﺪﻟﺍ ُﻪَّﻠﻟﺍ َﻙﺎَﺗﺁ ﺎَﻤﻴِﻓ ِﻎَﺘْﺑﺍَﻭَ ] – ”Ва Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутма“. [28:77] [ َﻥﻮُﻘَّﺘَﻳ َﻦﻳِﺬَّﻠِّﻟ ٌﺮْﻴَﺧ ُﺓَﺮِﺧﻵﺍ ُﺭﺍَّﺪﻠَﻟَﻭ ٌﻮْﻬَﻟَﻭ ٌﺐِﻌَﻟ َّﻻِﺇ ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ ُﺓﺎَﻴَﺤْﻟﺍ ﺎَﻣَ َﻥﻮُﻠِﻘْﻌَﺗ َﻼَﻓَﺃ ] – ”Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин- кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!“ [6:32] [ ٌﻉﺎَﺘَﻣ َّﻻِﺇ ِﺓَﺮِﺧﻵﺍ ﻲِﻓ ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ ُﺓﺎَﻴَﺤْﻟﺍ ﺎَﻣَﻭ ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ ِﺓﺎَﻴَﺤْﻟﺎِﺑ ْﺍﻮُﺣِﺮَﻓَﻭ ) – ”(Мушриклар) мана шу ҳаёти дунё билан шод-ҳуррам бўлдилар, Ҳолбуки бу ҳаёти дунё охират олдида фақат бир арзимас матодир“. [13:26] [ ﺎَﻬﻴِﻓ ْﻢُﻬَﻟﺎَﻤْﻋَﺃ ْﻢِﻬْﻴَﻟِﺇ ِّﻑَﻮُﻧ ﺎَﻬَﺘَﻨﻳِﺯَﻭ ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ َﺓﺎَﻴَﺤْﻟﺍ ُﺪﻳِﺮُﻳ َﻥﺎَﻛ ﻦَﻣ َﻥﻮُﺴَﺨْﺒُﻳ َﻻ ﺎَﻬﻴِﻓ ْﻢُﻫَﻭ + ِﺓَﺮِﺧﻵﺍ ﻲِﻓ ْﻢُﻬَﻟ َﺲْﻴَﻟ َﻦﻳِﺬَّﻟﺍ َﻚِﺌـَﻟْﻭُﺃ َﻥﻮُﻠَﻤْﻌَﻳ ْﺍﻮُﻧﺎَﻛ ﺎَّﻣ ٌﻞِﻃﺎَﺑَﻭ ﺎَﻬﻴِﻓ ْﺍﻮُﻌَﻨَﺻ ﺎَﻣ َﻂِﺒَﺣَﻭ ُﺭﺎَّﻨﻟﺍ َّﻻِﺇ ) – ”Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир“. [11:15, 16] [ ﻰَﻐَﻃ ﻦَﻣ ﺎَّﻣَﺄَﻓ + ﺎَﻴْﻧُّﺪﻟﺍ َﺓﺎَﻴَﺤْﻟﺍ َﺮَﺛﺁَﻭ + َﻲِﻫ َﻢﻴِﺤَﺠْﻟﺍ َّﻥِﺈَﻓ ﻯَﻭْﺄَﻤْﻟﺍ + ﻯَﻮَﻬْﻟﺍ ِﻦَﻋ َﺲْﻔَّﻨﻟﺍ ﻰَﻬَﻧَﻭ ِﻪِّﺑَﺭ َﻡﺎَﻘَﻣ َﻑﺎَﺧ ْﻦَﻣ ﺎَّﻣَﺃَﻭ + ﻯَﻭْﺄَﻤْﻟﺍ َﻲِﻫ َﺔَّﻨَﺠْﻟﺍ َّﻥِﺈَﻓ ] – ”Бас, ана ўшанда ким туғёнга тушган ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур! Энди ким (қиёмат куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур“. [79:37-41] Бу ва бошқа оятлар мўминдаги асл-асос
охиратга кўз тикиб талпиниш, уни боқий
ҳовли деб ҳисоблаш, дунёга эса фақат
охиратга элтувчи бир ўтиш йўли сифатида
қараш эканлигига қатъий далолат қилади.
Расулуллоҳ(с.а.в)дунёга шундай назар билан қараганлар. Зеро Пайғамбаримиз шундай
дедилар: «Дунёда бир ғариб каби ёки ўткинчи бир йўловчи каби бўл» (Бухорий ривояти).
https://chat.whatsapp.com/J8UUk7hb3L0DNM7YhJh65J
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1