Предыдущая публикация
Гоҳ харсанг сояси бошпана доим,
Ариқнинг бўйидир сен ўсган гўша.
Гулларнинг ичида ўзинг мулойим
Ер танламас гунафшажон Гунафша.
Фасллар ўнгида, қишнинг қорида
Баҳорида ҳам сен кўкарган ўша.
Жилмайиб турарсан сойнинг ёнида
Ўтган-кетганларга ҳайрон, Гунафша
Заиф дея кулар билиб билмайин,
Дўст дегани вафо қилмас ҳамиша.
Майли кула турсин, сен тур жилмайиб
Йиғлаганинг билдирмажон Гунафша!
Тангрининг беминнат мулкисан гулим,
Гул бўлсанг гуркираб гулдайин яша.
Жонимни олганда кун келиб ўлим,
Ёд этиб тур мени у он Гунафша.
Сиғмайин қолсам мен бу дунёсига,
Олдига чорласа кел деб худойим.
Айлансам тушларинг шу видосига,
Мен учун ерда сен бор бўл илойим.
Гунафшажон Гунафшажон Гунафша...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев