Бир лаҳзалик бу савол-жавоб
уни анча тинчлантирган эди.
— Эй Аллоҳ бандаси, — дея гап бошлади яна Амир Темур, — менинг кимлигимни биласанми?
— Биламан. Сен ҳам Аллоҳ бандасисан! – деди чол.
— Иншоолло, худонинг бандаси Амир Темурман, — деди Соҳибқирон.
— Амир Темурлигингни яхши биламан. Атрофдагиларнинг бутун вужуди қулоққа айланиб, ҳукмдор билан чол мусоҳабасини тинглашарди.
— Аллоҳниинг мўжизаси, Худованди каримнинг марҳаматига эришган Амир Темурман, — деди соҳибқирон ҳар бир сўзига алоҳида урғу бериб.
— Ҳар бир банданинг дунёга келишининг ўзи Аллоҳ мўжизаси, Худованди каримнинг марҳаматидир, — деди чол.
Амир Темур «рост айтдинг» дегандек бош силкиб, чолнинг сўзини маъқуллади. Аммо ўша заҳоти ёдига ўғли тушди-ю, лаблари маҳкам қисилди.
— Ўғлимга нима бўлганини биласанми? – деб секин сўради Соҳибқирон. Аммо унинг овозини сукунат қучган шоҳчодирда ўтирган ҳамма эшитди.
— Кеча қалъада бир йигитни қатл этдилар. Унинг кўз-қоши сеникига ўхшарди. Ўша йигит ўғлингви? – деди чол саволга савол билан.
— Сен айтган йигит ўғлимми, ўғлим эмасми, мен ҳали билмайман. У тирикми, ўликми, бундан ҳам бехабарман, — деди Амир Темур.
— Йигит тахминан йигирма ёшда эди, — деди чол.
— Ҳа, ўғлим йигирмага чиққан эди, — деди Соҳибқирон.
— Уни сенинг келишинг арафасида тонгда қатл этишди, — деди чол.
— Ўша йигитни қандай ўлдиришди, сўйлаб бер, — деди Амир Темур.
— Уни қалъа ўртасидаги майдонда қатл этишди. Ўша сен менинг ўғлимни қатл этган супада… — Чол бу гапни айтиб тўхтади. Амир Темур бирдан ёлғизликда қийнаб, кўпчилик орасида уни тарк этадиган оғриқ яна дилида уйғонганини сезди. Бу сафар оғриқ ҳар сафаргидан кучлиоқ эди. У бор иродасини тўплаб, дилидаги азоб юзида зоҳир бўлмаслик йўлини тутди. Чолдан бошқа бирор киши жаҳонни қўрқувда тутган инсон дилида қандай азоб уйғонганлигини сезмади.
-Тонг маҳали эди, — деб ниҳоят гапини давом этди чол. – Машриқдан чиққан қуёш чарақлаб турса-да, ҳали мағриб томондаги ой ботиб улгурмаган эди.
— Уни қандай ўлдирдилар? – дея тоқатсизланди Амир Темур.
— Аввал ўнг қўлини елкаси оша чопдилар…
— Инградими? – деб сўради Амир Темур.
— Йўқ, оҳ деган товуш ҳам чиқармади.
— Менинг ўғлим экан! Деди ҳаяжонланган Амир Темур.
— Кейин…кейин чап қўлини чопдиар, — деди чол.
— Инградими?
— Йўқ, миқ этмай чидади.
— Менинг ўғлим экан! – деди Амир Темур.
— Сўнг йигитнинг ўнг оёғини чопдилар, — деди чол, ўша даҳшатли қатл манзарасини кўз ўнгига келтириш ниятида кўзини юмганча.
— Инградими?
— Йўқ. Чидади, кўзудан бир томчи ёш, бўғзидан бир ун ҳам чиқмади.
— Менинг ўғлим экан у! – деди Амир Темур.
— Кейин бечоранинг чап оёғини чопдилар, — деб ҳикоясини давом этди чол ҳамон кўзини очмай.
— Инградими? – деб сўради соҳибқирон.
— Йўқ инграмади.
— Менинг ўғлим экан ўша йигит! Менинг ўғлим! – деди Амир Темур кўзидаги алам ўрнини ғурур эгаллаб. – Кейинчи, кейин?..
— Кейинми?.. – деди чол маҳзун кўзларини очиб, соҳибқиронга тикилар экан, — кейин йигитнинг кўксини тарс ёрдилар-да, юрагини узиб олдилар!
— Инградими? – деди Амир Темур.
— Йўқ, инграмади. Фақат… — чолнинг товуши ҳаяжондан бўғилгандек бўлди. – Фақат юрагини узиб олганлари билан, «Оҳ!» деб юборди, — чол кўзларидан оққан ёшларни гулхан қорайтирган енги билан артар экан.
— Йўқ, у менинг ўғлим эмас экан! – деб юборди чолнинг сўнгги сўзини эшитиб ўрнидан туриб кетган Амир Темур.
Даврадагилар Соҳибқирон сўзини эшитиб, бир қалқиб кетдилар. Амир Темур уларнинг ҳар бирининг кўзига тикилмоқчи бўлгандек, даврадагиларга бир бошдан тикилди ва ўзига боқиб турган чолга навбат етганда яна такроркади:
— Йўқ, у йигит менинг ўғлим эмас! — Шу гапни айтиши билан соҳибқироннинг кўз ўнгини бир зум кумуш ёғду тўсди. Кумуш ёғду аро чайқалган беланчакни кўрди. Бироқ, беланчак бўм-бўш эди. “Ўғлим!” – дея товушсиз ўртанди жаҳонгир…
Соҳибқирон қалъани бузиб ташлашни , чолга бўлса нима тиласа ўшани бериб, ўзи хоҳлаган манзилига етказиб қўйишни буюрди. Ўша заҳоти унинг амри бажо келтирилди. Темир тоғи эриб, яна қалъа томонга оқди ва бир пасда қалъадан ном-нишон қолмади. Эртаси куни бу симобий оқим дарё ёқалаб мағриб томонга оқди. Нимаълумликдан саросимада қолиб оромни унутган олисдаги шаҳару қишлоқлар бу темир оқим уларнинг қай бирлари томон бурилишини билмай, ваҳима билан кўтардилар. Номаълумлик сарҳади камайган сайин бу темир оқим уларга шунчалик яқинроқ келарди. Бу темир оқим четлаб ўтган қишлоқлару кентларда бир пасда талваса ўрнини фароғат, қўрқув ўрнини хотиржамлик эгалларди. Келинчаклар йиғиштирилган беланчакларини яна дарахтга илардилар, яна алла айтиб болаларини ухлатиб, далага ҳосил йиғиш билан овора эрлари учун овқат тайёрлашга уринишар, айрим уддабуронлари шу орада ўсма эзиб, қошларига суриш учун ҳам ват топардилар.
Чол эса Соҳибқирондан ҳеч нима сўрамади. У деворлари бузилиб, ер билан текисланган қалъа атрофини тарк этмади.Бир неча кундан сўнг Амир Темур тўсатдан чолни эслаб, суриштирди. Унга чолнинг қалъа ёнида қолганини айтдилар. Соҳибқирон қўшиндан бир гуруҳ ажратиб, чолни ўз ҳузурифа олиб келишларини буюрди. Гуруҳ бир неча кун йўл босиб, манзилга етиб келдилару чор-атрофни қидириб чолни тополмадилар. Жангчилар чол дарё соҳилида янги пайдо бўлган қабрда кўмилганидан бехабар эдилар. Уни кўмган подачилар эса шарқдаги тоғ қояларидан пастга олиб тушган подаларини ҳайдаб аллақачонлар олислаб кетган, улар чолнинг Амир Темур ва унинг ўғли ҳақидаги маҳзун ҳикоясини аллақачонлар афсона қилиб айтиб борардилар…
Афсона мана шу ерда якунланади.
Буюк бобомиз Амир Темур ҳақита олтинга тенг маълумотлар... (Эслатма: Пастда расмлар ҳам бор) Амир Темур, Темур, Темурбек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул) (1336.9.4, Кеш (ҳоз. Шаҳрисабз) ш. яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳоз. Яккабоғ тумани) — 1405.18.2, Ўтрор ш., Самарқандда дафн этилган) — ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси. Режалар: 1 Таржимаи ҳоли 1.1 Амир Темурнинг ота-онаси 1.2 Амир Темурнинг ёшлиги 2 Амир Темурнинг кўтарилиши 2.1 Сиёсий фаолиятининг бошланиши 2.2 "Буюк амир" сифатида сайланиши 2.3 Темур давлати ва унга қарам ерларнинг мустаҳкамланиши 3 Оқ Ўрда билан жанг 4 Моғулистонга юриши 5 Ерон ва Кавказга юриши 6 Темурнинг уч йирик юришлари 6.1 Уч йиллик юриш 6.2 Беш йиллик юриш 6.2.1 Ҳиндистонга юриши 6.3 Етти йиллик юриш 7 Хитойга юришининг бошланиши 8 Амир Темур сиймосига тарих ва маданият нуқтаи-назаридан қарашлар 8.1 Амир Темур даврида маданият ва фан 8.1.1 Шаҳарсозлик ва меъморлик 8.1.2 Фан ва рассомликнинг ривожлантирилиши 9 Адабиётлар 10 Биобиблиография Таржимаи ҳоли[edit] Амир Темурнинг ота-онаси[edit] Амир Темурнинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағой эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусиниш эътиборли бекларидан ҳисобланган. Унинг аждодлари Кеш (ҳозирги Қашқадарё) вилоятида ҳокимлик қилишган. Шу боис Амир Темурнинг отаси амир Тарағой ҳам йилда бир маротаба Или дарёси бўйида хон томонидан чақириладиган эл-юрт бекларининг қурултойига таклиф этилар ва у бундай йиғинларда муттасил қатнашар эди. Шу билан бирга у, Шарафуддин Апи Яздийнинг таъкидлашига кўра, "уламо ва сулаҳо ва муттақийларға мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди...". Тарағойбек пири Шамсуддин Кулолни айниқса чуқур эҳтиром қилган. Кейинчалик шайх Кулол Амир Темурнинг ҳам пири бўлган. Тарағойбек 1360 й.да вафот этган. Амир Темурнинг ёшлиги[edit] Амир Темурнинг ёшлиги Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. Амир Темур ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавандозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлган. Шу аснода Амир Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. Амир Темур табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари (Аббос баҳодур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қарқара ва б.) тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, астасекин навкар бўлишиб ва ҳарбий гуруҳга бирлашиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар Амир Темур қўшинида лашкарбошилик даражасигача кўтарилганлар. Амир Темурнинг кўтарилиши[edit] Чиғатой хонлигининг харитаси Сиёсий фаолиятининг бошланиши[edit] Темурнинг босиб олган ерлари Амир Темур ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган; уларнинг ўзаро курашларида қатнашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чиниққан, ҳарбий маҳоратини оширган. Донғи бутун Кашкадарё воҳасига ёйилган. Амир Темурнинг ақлу заковати, шижоати ва шуҳрати уни Мовароуннаҳрнинг нуфузли амирларидан амир Хизр Ясовурий ва амир Қазағон билан яқинлаштирди. Хондамирнинг ёзишича, отаси амир Тарағой Амир Темурни аввал (1355) амир Жоку барлоснинг қизи Нурмушк оғога, сўнгра ўша йили (1355) Қазағоннинг набираси ва амир Ҳусайннинг синглиси Ўлжой Туркон огога уйлантиради. Кейинги никоҳ туфайли Амир Темур билан Балх ҳокими амир Ҳусайн ўртасида иттифоқ юзага келиб, улар биргаликда мўғулларга қарши курашадилар. Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги ҳаракати 14-а.нинг 60-й.лари бошларидан бошланди. 14-а. нинг 50-й.лари охирида Мовароуннаҳрда амирларнинг ўзаро кураши кучайиб, амир Қазағон ўддирилди. Мамлакатда сиёсий парокандалик авжига чиқиб, оғир танглик содир бўлди. Хондамирнинг "Ҳабиб уссияр" китобида келтирилган маълумотларга қараганда, улус ўнга яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетган. Самарқанд вилоятида амир Баён сулдуз, Кешда амир Ҳожи барлос, Хўжандда амир Боязид жалоир, Балхда Улжой Буға сулдуз, Шибирғонда Муҳаммад И Хожа Аперди найман, Кўҳистонда Бадахшон шоҳи амир Сотилмиш, Хутталонда Кайхусрав, Ҳисори Шодмон ҳудудида амир Ҳусайн ва амир Хизр Ясовурийлар ўзларини ҳокими мутлақ деб эълон қиладилар. Бу даврда Чиғатой улусининг шарқий қисми — Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат киладилар. Жета хонларидан Туғлуқ Темур ва унинг вориси Илёсхожа 1360 — 61 ва 1365 й. ларда Мовароуннаҳрга бир неча бор бостириб кирадилар. Мўғул хонларининг боскинчилик юришлари ва зулмига карши халқ ҳаракати бошланади. Бироқ, Мовароуннаҳр амирлари халққа бош бўлиб, мўғул босқинчиларига қарши курашга журъат эта олмайдилар. Уларнинг бир қисми душман тарафига ўтади, иккинчи қисми эса эл-юртни тарк этиб, ўзга мамлакатлардан бошпана излайдилар. Амир Темурнинг амакиси, Кеш вилоятининг ҳукмдори амир Ҳожи барлос Хуросонга қочади. Мана шундай оғир паллада сиёсат майдонига Амир Темур киради. Мўғулларга қарши туриш учун кучлар нисбати тенг эмаслигини ҳисобга олган 24 ёшли Амир Темур 1360 й.нинг бошида Туғлуқ Темур томонидан Кешга юборилган беклар билан келишади. Шароит тақозоси билан хон хизматига ўтиб, унинг ёрлиғи билан ўз вилоятининг доруғасн этиб тайин қилинади. Шубҳасиз, бу ноиложлиқдан қўйилган сиёсий ҳамда стратегик қадам бўлиб, бу билан Амир Темур мўғулларнинг навбатдаги талонтарожининг оддини олган, мамлакат ва халқни фалокатдан қутқарган эди. Бироқ, Мовароуннахрнинг ҳукмдори этиб тайин қилинган Илёсхожа ва унинг лашкарбошиси амир Беккичик билан Амир Темурнинг муросаси келишмай қолади. Шу сабабдан 1361 й.нинг охирида у мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади. Хиванинг жан.да, Урганжий даштида Амир Темур Туғлуқ Темурнинг яна бир рақиби — қайноғаси амир Ҳусайн билан учрашади. Амир Темур мўғуллар билан курашиш мақсадида у билан бирлашиб, икковлон куч тўплашга киришади. Дастлаб улар Туғлуқ Темурхоннинг фармонига биноан Амир Темурни таъқиб қилишга киришган Хива доруғаси Тўқол (Таваккал) билан жанг қиладилар. Сўнгра 1362 й.нинг кузида Сеистонда вилоят ҳукмдори Малик Қутбиддиннинг тарафида туриб мекронийлар билан бўлган тўқнашувда Амир Темур ўнг кифти ва ўнг оёғидан жароҳатланди. Амир Темур ва амир Ҳусайн кейинги икки йил давомида Илёсхожа бошлиқ Жета лашкари билан бир неча марта жанг қиладилар. Ниҳоят, 1364 й. охирида улар мўғул қўшинларини Мовароуннаҳр ҳудудидан қувиб чиқаришга муваффақ бўладилар. Бироқ, Мовароуннаҳрни қўлдан чиқаришни истамаган Илёсхожа 1365 й. нинг баҳорида яна Туркистон устига қўшин тортади. Тошкент билан Чиноз оралиғида икки ўртада содир бўлган жанг тарихда "Лой жанги" номи билан шуҳрат топади. Жангда амир Ҳусайннинг хиёнати оқибатида мағлубиятга учрайдилар ва ўз қўшинлари билан Амударё бўйларига чекиниб, Балх вилоятида ўрнашдилар. Илёсхожа эса ҳеч қандай қаршиликка учрамай Хўжанд, Жиззах ва б. бир қанча шаҳар ҳамда қишлокларни эгаллаб, Самарқанд устига юради
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев