Кейинги кун унинг эшиги қўнғироғи чалинибди. Эшикни очса ҳеч ким йўқ. Жаҳли чиқибди.
Яна эшик қўнғироғи чалинибди. Бу сафар ҳам эшик олдида ҳеч ким кўринмабди. Аёл янада асабийлашибди. Кейин сал узоқдаги ногиронлар аравачасида ўтирган эркакка кўзи тушибди. У томон юрибди. Аёл гапиришга улгурмасдан, эркак гап бошлабди:
–Газетадаги эълонингиз сабаб уйингизга келдим. Мен бойман, кўриб турганингиздек сизни ура олмайман, аёллар кетидан юришга эса оёқларим ҳам йўқ, - дебди.
Аёл ҳам ногирон эркакка турмушга чиқишни истамасдан:
–Эълонда фантастик севгилим бўлиш ҳам бор эди, сизда бу ҳислат йўқ экан…
Эркак ўрнидан туриб:
–Оёқларим ишламаса-да, эшигингиз қўнғироғини чала олганим фантастика эмасми, - дея машинаси томон йўл олибди...
👑 Бек 👑
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев