Бир подшоҳ вазирларидан
учтасини чақириб,бир ғаройиб иш
буюрибди.Уларни ҳар биридан
қасрдаги боққа кириб,ўзлари билан
бўлган қопларга ҳар хил мева- чевалардан тўлдириб чиқишлик
эди.Яна бошқа бир талаб ҳам бор
эди,у ҳам бўлса,мухим ишда бирор
кишини ёлламаслик ва ўз қўллари
билан теришлик эди.Вазирлар бундан
ажабланишди.Қопларни олиб бўстонга равона бўлишди.
Биринчи вазир подшоҳни рози
қилишга интилиб ҳар хил мевалардан
энг яхши ва пишганларини териб
қопини тулғазди.Аммо иккинчи вазир
подшоҳ буларга мухтож эмас,текшириб ҳам утирмайди деган
хаёл билан яхши ёмонни
ажратмасдан дуч келган мева билан
қопини тўлғазди.Учинчи вазир эса
қопдаги нарса билан подшоҳни
ишиям бўлмайди деган эътиқодда хашак ва дарахт барглари билан
тўлғазди.
Кейинги куни подшоҳ ҳалиги
вазирларни ўзлари билан қопларини
олиб келишни буюрибди.Ҳаммалари
тўпланишгач,подшоҳ аскарларга уларни қўпларидаги нарсалари билан
3 ойга зиндонга ташлашни
буюрди.Ҳеч ким ета олмайдиган узоқ
жой бўлиши керак эди,бу ҳам
етмагандек,улардан озик овқат хам
ман қилинди. Биринчи вазир ўзи терган яхши
меваларни ейиш билан 3 ойни
қийналмасдан утқазди. Иккинчи вазирга эса 3 ой жуда кийин
булди.Чунки терган меваларидан
фақатгина яхши меваларни ея олди
ҳалос. Аммо учинчи вазир биринчи ойни
ўзидаёк очликдан ўлди... Шунингдек,ўзингизга бир савол
беринг!Сиз қайси турдансиз?Қайси
вазирга ўхшаб амал қилябсиз?Сиз
ҳозир дунё боғидасиз,эркингиз ўз
қўлингизда.Яхши мева ёки ёмон мева
териш иҳтиёри ўзингизда.Лекин эртага подшоҳларнинг подшоҳи
Аллоҳ таоло сизни қабрга дафн
қилишликка буюрса...Оҳират кунига
нима озуқа билан борасиз?У кунга
нима тайёргарлик кўрдингиз?
Дуода бўлинг азизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1