физиологик жойнамоз
яратилди...!!!
Жойнамоз НАСА
технологиясидан
фойдаланилган ҳолда ихтиро қилинди. Жойнамоз
ихтирочилари бўғимлардаги
оғриқларнинг камайиши, қон
айланишини яхшилаш ва
ибодатдаги шахснинг
қувватини ошишини ваъда қилишмоқда.
Канаданинг Timez5 компанияси
ишлаб чиққан ушбу янги
жойнамоз мусулмонларга
ибодат билан бирга жисмоний
устунликларни ҳам таклиф этади. Тўрт йиллик кенг
миқёсдаги тадқиқотлардан
сўнг юзага келган бу
жойнамоз НАСАда
фойдаланиладиган
тахнологияларни ўзида жамлаган ва намоздаги турли
ҳаракатларни қўллаб-
қувватловчи илк маҳсулотдир,
дейди Надер Сабри, Timez5нинг
асосчиси ва бош директори.
«Жойнамоз ибодат қилувчининг кўп йиллик бир
хил ҳолатида енгиллик
беради, қон айланишини
яхшилайди. Шунингдек, қувват
даражасини оширади.
Намоздаги жисмоний ҳаракатлар соғлиқ учун жуда
фойдали, лекин бу кам ҳаракат
натижасида ёки қарилик
оқибатида бўғимларида
оғриқлари бор инсонларга
тегишли эмас. Бизнинг гилам жойнамоз исломнинг 1400
йиллик тарихида �лк бор
илмий инновациялар
натижасида ушбу муаммони
ҳал қилади».
Жойнамоз беш қатламли юқори мураккабликдаги
маҳсулотдир. Жойнамознинг
устки қисми микро тўқимадан
қилинган бўлиб, кейинги уч
қатлам сингитади, ушлаб
туради ва намоз вақтида ибодат қилувчининг вазнини
тақсимлайди, бунинг
оқибатида оёққа, товонга,
тиззага, бўксага ва белнинг
пастки қисмига бўладиган
босимни камайтиради. Жойнамоз микробларга қарши
қатламга эга бўлиб, у
бактериялар билан курашади.
Шунингдек, сирпанишга қарши
асос намоз вақтида
сирпанишнинг олдини олади. Ихтирочилар жойнамозни
имкон қадар сўнгги
технология имкониятлари
билан бойитишга ҳаракат
қилишган. Оддий гиламча чанг
каналарининг кўпайиши учун жуда қулай жой. Кўпчилик
мусулмонлар нафас йўллари
касалликлари билан
оғрийдилар ва одатда, бунинг
сабабини тушунмайдилар.
Шунинг учун бу жойнамоз антибактериал қатламга эга.
Юқори қатлами юмшоқ ва
иссиқликка чидовч�н, шунинг
учун у ибодат қилувчига тўғри
ҳароратни сақлаб туради.
«Баъзи инсонлар бу жойнамоз жуда ҳам замонавий ва
намоздек ибодат учун хос
эмас, унда исломнинг
соддалиги йўқ деб
ўйлайдилар, дейди Надер
Сабри, Timez5нинг асосчиси ва бош директори. ― Аммо
бундай эмас. Бу инсонлар
ҳаётига ижобий таъсир
кўрсатган маҳсулот. Айнан
шунинг учун бизнинг
шиоримиз: беш қатлам, бешта устунлик, бир кунда беш
маҳал».
Жойнамоз жануби шарқий
Осиёда ихтиро қилинган
бўлиб, вазни 1,5 кг. Унинг
фақат битта ранг ва безакдагиси бор бўлиб, бу
қаймоқ рангдаги исломий
безак сифатида чексизликни
англатувчи белги туширилган
жойнамоздир. Унинг нархи
270 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу жойнамозни
фақат компаниянинг интернет
саҳифаси орқали харид қилиш
мумкин ( www.timez5.com ). Islam-today.ru сайтидан олинди. Manba: muslimaat.uz #новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев