. . ! ! !.
Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
Инсон: - "Йўқ керакмас. исломим бор! Мен учун бу бахт".
Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар". Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
Инсон: - "Халолга хоп, қолгани жафо".
Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
Нафс: - "Ахмоқсан сени хаётинг ғурбат".
Инсон: - "Йўқ умидим абадий жаннат".
Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
Инсон: - "Кел хақ йўлда ёрдам бер менга".
Нафс: - "Розиман хоп. Иймон шартларин билдир".
Инсон: - "Махлуқ борки роббига қулдир".
Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
Инсон: - "Амрига юр. Нахийдан қайтгин!".
Нафс: - "Гунохларим кечарми қаххор?!".
Инсон: - "У мехрибон рахмли ғаффор!".
Нафс: - "Гувох бўл мен бурилдим хаққа, Нафратим бор энди нохаққа. Хақ йўлингда ёрдам берурман . . . ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3