Кунлик истеъмолимиздаги пиёзнинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири:
Мисрлик врач шундай деб ёзади :
"Кишилар болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жахлим чиқиб кетади, ахир шунга ҳам врач, укол ёки таблeтка керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир!"
Фикримни исботи ўлароқ бир ҳаётий воқeани ҳикоя қилиб берай. Касалхонада қаттиқ иситма туфайли ўлим билан олишиб ётган болани кўргани қари бувиси келади ва ҳолатни кўргач дарҳол бир дона пиёз келтиришларини сўрайди, пиёзни олиб иккига бўлади-да, ҳар икки қадами тагига боғлаб пайпоғини кийгазиб қўяди. Эртаси бола соғлом ҳолда, хеч нарса кўрмагандай кўзини очади, пайпоқни тагидаги пиёз парчаси эса тим қора тусда.
Яна бир воқеа 1919-йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40минг киши ҳаётдан кўз юмади. Шунда медицина ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади. Чека бир жойда яшайдиган дехқонни уйига етиб боришганида ҳайратга тушишади, чунки бутун оила соппа-соғ.
-“Қандай қилиб?” - сўради табиб.
-“Мана” - деб пўсти арчилмаган ҳолда ўртасидан кўндалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга ишора қилди уй эгаси. Ҳар бир хонада шундай ҳолат. Бундан ҳайратга тушган врач пиёзни олади ва микроскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп микробларини кўради. Шундан маьлум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига жалб қилади ва уларни ўлдиради.
Жуда осон, лекин жуда фойдали. Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз. Буни ёзишдан мақсадимиз кимгадир фойдамиз тегиб қолса савоб эгаси бўлардик.
#фойдали
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3