Предыдущая публикация
Иймонлилар сýкилиб кетди,
Ким виждонни бадарга этди,
Индамади, Худога солдим...
Дýзох тамон шошди кадамлар,
Хýп хаддидан ошди кадамлар,
Не деса хам не бир одамлар,
Индамадим, Худога солдим...
Дýст билан ёв бир бýлиб кетди,
Хар юракка кир тýлиб кетди,
Бу хол мени хайрона этди,
Индамадим, Худога солдим...
Хар ён хасад, хар ёним ганим,
Булғашдилар Волканлик шаъним,
Мен кабрга киргунча таним,
Индамадим, Худога солдим...
Эмас шоир юраксиз, дилсиз,
Сýз деёлмас,бечора тилсиз,
Бу андиша кýркок деманг сиз,
Индамадим, Худога солдим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев