масаласида йиғилиш бўлиб
ўтди
Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
Кеча Муборакнинг "Машъал"
клубида ПФЛ йўриқномаси
бўйича вилоят футбол
федерацияси раҳбари Олий
лигада иштирок этаётган
жамоаларда йиғилишлар олиб
борди. 15:00 да "Машъал"
клубида ушбу йиғилиш
бошланди. Унда вилоят футбол
федерацияси раҳбати Норқул
Даминов иштирок этди ва олиб
борди. Йиғилишда мухлислар
фан-клуби раҳбарлари, клуб
ишчи ҳодимлари, фан-клуб
аъзолари, ИИБ ҳодимлари
иштирок этди.
"Бизнинг бугунги йиғилишимиз
айнан футболдаги мухлисликка
бағишланади. Биз ПФЛ да бўлиб
ўтган йиғилишда иштирок этди ва
энди доимий алоқада бўлиб
турамиз. Дастлабки мақсадимиз
чиройли футбол ўтказишдир. Бу
борада энг аввало ИИБ
ҳодимларига миннатдорчилик
билдирамиз. Бу борада фан-клуб
бизларга ёрдамчи бўлиши керак.
Футболда ҳар хил мухлис бўлади.
Айримлари тасодифий ва
шунчаки кириб қолган, кейингиси
реклама учун кирган, бошқалари
футболни кўргани учун ва дам
олгани кирган. Яна айрим
тоифалар борки улар фақат
давлатимизни тинчлигини кўра
олмай ғаразли мақсадда киради.
Биз бундай тоифа мухлисларини
киришда аниқлаш қийин. Фан-
клуб доимий огоҳликда бўлиши
керак. Ҳаммани огоҳликка
чақирамиз.
Муборакда 32 та мактаб бор ва 1
миллионга яқин ёшлар бўлиб
барча мактабларда камида ойига
20 соатлик футбол тўғраги жорий
этилган. Улар бизга ёрдам беради.
Бундан кейин барча фан-клуб
аъзолари бошлиғидан бошлаб
аъзоларигача рўйҳатдан ўтади.
Ҳар бир аъзо алоҳида-алоҳида
ўрганилиб кейин аъзо бўлади. Энг
муносиб мухлислар фан-клубга
кириши керак." - дейди Норқул
Даминов
Ундан ташқари йиғилишда
иштирок этган ИИБ ҳодими ҳам ўз
фикрларини билдириб ўтди ва
унда мухлисларни айнан фан-
клуб аъзоларини тинчликни
таъминлаш учун ёрдам
беришини , биргаликда ишлаш
таклифини илгари сурди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев