o'tirmaydi...
Ижтимоий тармоқлар,
уларнинг кундалик
ҳаётимизга тобора чуқурроқ
кириб бораётгани ҳақида
қайта-қайта гапиряпмиз,
яхши-ёмон жиҳатларини
муҳокама қиляпмиз. Аммо
ижтимоий тармоқлар
оммалашгани сари бу баҳс-
мунозаралар ҳам авжига
чиқмоқда. Мана, яқинда
"Яхши қизлар
одноклассники.ру да
ўтирмайди” деган фикр
қулоғимга чалинди. Бу борада
ҳамманинг ўз фикри борлиги
аниқ
Тўғрисини айтганда, мен
ҳам яхши қизлар
Одноклассники.ру да
ўтирмайди, деган фикрни
қўллаш тарафдориман. Лекин
ҳозир бу тармоқда
ўтирмайдиган қизлар камдан-
кам. Бундан чиқди, яхши
қизлар қолмабди-да. Албатта,
ундай эмас. Баъзилар бу
тармоқдан ўз яқинлари,
танишлари билан мулоқот
қилиш учун фойдаланади.
Баъзилар эса шунчаки, вақтни
ўтказиш, азбаройи
бекорчиликдан.
Бекорчиликдан "одно”да
ўтирган қизларни қандай
қилиб яхши қизлар қаторига
қўшиш мумкин? Ана шундай
бекорчилар туфайли
ижтимоий тармоқлардан
фойдаланаётган қизлар
ҳақида нотўғри тасаввур
ҳосил бўлган бўлиши мумкин.
Бироқ бу тасаввурнинг
қанчалик нотўғри ёки
тўғрилигини билишга имкон
йўқ. Чунки сиз ижтимоий
тармоқдан фойдаланаётган
ҳар бир қиз билан мулоқот
қилолмайсиз. Уларнинг асл
мақсади ҳам сизга қоронғи.
Айтмоқчиманки, нима
бўлганда ҳам, одноклассники
даги қизларнинг ҳаммасини
ёппасига қоралаш, ёмон
дейиш тўғри бўлмаса керак.
Бу фикрни илгари ҳам
кўпчиликдан эшитганман.
Негадир кўп ҳодисаларда
қизларни қоралашга
уринишади. Масалан, нега
Одноклассники.ру да ўтирган
йигитлар ҳақида ҳеч нима
дейишмайди-да, қизларнинг
томорқасига тош отишади?
Ахир бу адолатдан эмас.
Ижтимоий тармоқ
фойдаланувчиси хоҳ йигит
бўлсин, хоҳ қиз, мақсадига
қараб баҳо берилади. Жинсига
қараб эмас. Нима учун
қизларнинг бошини
айлантириб, дўстлари сафини
фақат таниш-нотаниш қизлар
ҳисобига кенгайтираётган, дуч
келган одамнинг фикрларига
изоҳ қолдирадиган, бўлмағур
суратларни жойлаб, ўзини кўз-
кўзлайдиган йигитлар ҳақида
бундай фикрлар
билдирилмайди? Ахир
ижтимоий тармоқларда
бемаъни, уят сўзларни кўпроқ
айнан йигитлар ёзишади,
қизлар эмас.
Тўғри, тан оламан, қизлар
орасида ижтимоий тармоқда
бекорга вақтини совураётган,
ким биландир танишиш
учунгина фойдаланадиганлар
йўқ эмас, кўплаб топилади.
Аммо бундайлар йигитлар
орасида икки баробар кўп дея
оламан.
Яқинда жуда қизиқ гап
эшитиб қолдим. Ҳозир бирор
қиз билан учрашиб, ёқтирган
йигитлар тўйга розилик
беришдан аввал унинг
одноклассники.ру да бор-
йўқлигини текшириб
кўришаётган экан. Яъни
"одно”да бўлмаса, у — яхши
қиз, бўлса — яхши эмас.
Лекин бундай фикр юритиш
нотўғри. Дейлик, бу ижтимоий
тармоқдан фойдаланмайдиган,
аммо вақтини бошқа беҳуда
ишларга сарфлайдиган,
масалан, телефонда гап
сотишдан бўшамайдиган
қизлар йўқми? Ёки "одно”да
аккаунти бор, бироқ ундан
ўзига керакли
мақсадлардагина, яқин-
йироқдаги танишлари,
дўстлари билан мулоқот
қилиш учунгина
фойдаланадиган қизлар-чи?
Бир ёқлама фикр билдириб,
"яхши қизлар "одно”да
ўтирмайди” дейиш
бемаънилик, бу замон билан
ҳамнафас, ҳар қандай
ҳодисага холисона қарайдиган
одамларнинг фикри эмас,
менимча. Чунки қизларнинг
яхши-ёмонлиги
одноклассники.ру даги
аккаунти билан
белгиланмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 67