Савол: Саййидимиз Одамнинг (алайҳиссалом) қабрлари қаерда?
Жавоб: Ҳадис ва тарих китобларида келишича, Одам (алайҳиссалом) минг йил яшаганлар. Ибн Касир «Ал-бидоя ван-ниҳоя» китобида нақл қилишича, Одамни (алайҳиссалом) ювиш, кафанлаш ва дафн этишни фаришталар бажарганлар. Лекин дафн этиш жойи ҳақида ихтилоф қилинган. Машҳур фикр шуки, у зот ўзлари жаннатдан тушган ер – Ҳиндистоннинг бир тоғига дафн қилинганлар. Бошқа фикрга кўра, Маккадаги Абу Қубайс тоғига кўмилганлар.
Айтилишича, тўфон замонида Нуҳ (алайҳиссалом) Одам ва Ҳаввони (алайҳимуссалом) бир тобутга солиб, Байтул Мақдисга дафн этганлар.
Одамнинг (алайҳиссалом) қабрлари ҳақида ривоятларда шундай дейилган. Ҳақиқатини эса, Алим ва Хабир зот – Аллоҳ билади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1