
бойлигинг.
Хар ойда олган маош ойлигинг.
Қорним тўқ болам, ҳозирча
борман.
Азиз фарзандим меҳрингга
зорман.
Кунда келмасанг, хафта ойда
кел.
Хафтада келмасанг, фурсат
жойда кел.
Дийдорингга кўп ташна
Онаман.
Сен соғинмасанг, мен
соғинаман.
Қорним тўқ болам, ҳозирча
борман.
Азиз фарзандим меҳрингга
зорман.
Хар куни йўлингда муштоқдир
кўзим.
Болам сенга йўқдир бир аччиқ
сўзим.
Майли омон бўл, соғ баркамол
юр.
Ёшлик завқини хохлаганча сур.
Қорним тўқ болам, ҳозирча
борман.
Азиз фарзандим меҳрингга
зорман.
Мен ўлгандан сўнг тўкма кўздан
ёш.
Бир илтимосим бўлма бағри
тош.
Қабрим устига қуймагин
мармар.
Тириклигимда олиб тур хабар.
Қорним тўқ болам, ҳозирча
борман.
Азиз фарзандим меҳрингга
зорман.
Менга меҳрингни бер, берма
усти-бош.
Мен асло сўрамасман сендан
нону-ош.
Манзурахон айтар ғанимат
Онанг,
Бир катта тоғдир гар бўлса
Отанг.
Сенга Онанг дер хозирча
борман.
Азиз фарзандим меҳрингга
зорман!!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1