Меърож
Меърож ҳодисаси Тоифдан қайтганларидан сўнг, нубувватнинг ўнинчи йили юз берди. Меърож воқеаси Ислом тарихида буюк аҳамиятга эга. Барча анбиёлар орасидан фақатгина бизнинг Набийимиз солаллоҳу алайҳи васалламга Меърожнинг берилиши бу шарафдир.
Бу ҳодисанинг қисқача талқини қуйидагичадир:
Жаброил алайҳиссалом ва Мийкоил алайҳиссалом Набий солаллоҳу алайҳи васалламни буроқ (жаннатдан келтирилган махсус от)га ўтиришга ва уни Маккадан олиб Қуддусдаги Масжидул Ақсога этишга таклиф қилди. Буроқ жуда жадал эди. Ҳар бир қадамининг узунлиги кўз етиши мумкин бўлган масофадан узоқроқ эди. Қачонки улар Масжидул Ақсога етгач, ташқарида азон чақирилди ва бошқа барча анбиёлар иқтидо қилган намозга Набий солаллоҳу алайҳи васаллам имомлик қилдилар.
Шундан сўнг, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам турли осмонларга кўтарилиб бошқа анбиёлар билан учрашдилар. Биринчи осмонда Одам алайҳиссаломни, иккинчи осмонда Исо алайҳиссаломни ва Яҳё алайҳиссаломни, учинчи осмонда Юсуф алайҳиссаломни, тўртинчи осмонда Идрис алайҳиссаломни, бешинчи осмонда Ҳорун алайҳиссаломни, олтинчи осмонда Мусо алайҳиссаломни ва еттинчи осмонда Иброҳим алайҳиссаломни учратдилар (Саҳиҳ Бухорий).
Шундан сўнг, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам Сидратул Мунтаҳа (Арш [Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тахти] га жуда яқин бўлган ва ҳеч қандай махлуқ ўта олмайдиган ҳудуд)га бордилар ва жаннатга кирдилар. У (Набий солаллоҳу алайҳи васаллам – тарж.) жаннатнинг ажойиботларини кўрдилар. Сўнг Набий солаллоҳу алайҳи васаллам турли хил жазолар ила тўлган жаҳаннамни кўрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада олисроққа бордилар ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлишдек юксак шараф билан тақдирландилар.
Намознинг фарз бўлиши мана шу ҳодисада юз берган эди. Шундан сўнг, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам Маккага қайтди. Бу тўла-тўкис сафар биргина кечадан ўрин олди.
Эртаси кун эрталаб Меърожнинг янгликлари Маккага тарқалди ва одамлар Набий солаллоҳу алайҳи васалламни масхара қила бошлади. Набий солаллоҳу алайҳи васалламни синаш учун улар Байтул Мақдисни тасвирлаб беришни сўрашди ва бошқа бошдан кечирганлари ҳақида сўрашди. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам улар суриштирган ҳамма нарсани очиқ-ойдин тасвирлаб бердилар.
Қайтишда Набий солаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшнинг савдо карвони ёнидан ўтган эдилар, у вақтда улар Шомга кетаётган эдилар. У улар билан саломлашди ва улар Набий солаллоҳу алайҳи васалламни овозидан танишди. Қачонки карвон Маккага қайтгач, улар бунга ва бошқа улар шоҳид бўлган воқеаларга гувоҳлик берарди. Бу эса уни (Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни – тарж.) рад этаётларга очиқ-ойдин далиллар эди. Ҳатто шунча исбот билан ҳам, охир оқибатда энди кофирлар бу сафарни сеҳр деб атадилар ва Набий солаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар дейишди. Иймон келтирганларда эса бошқача ҳолат, улар Меърожга ҳеч бир иккиланишсиз ишонишди. Биринчи бўлиб ишонган киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эди.
m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=51674993000605&_prevCmd=userOwnAltGroups&tkn=5665&_aid=groupOwn
http://goo.gl/r1TeQv shu ssilkaga kirib registratsiyadan o'tsez rus tilini ozro bilsez 1kunda kamida 5000 rubl topishiz mumkin...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев