Университет
қошидаги литсейнинг 2-курс
ўқувчилари иқтисодиёти фани
ўқитувчисини кутишаётган эди.
Синф ўқувчиларнинг шовқин-
суронидан ларзага келаркан,
эшикдан қаттиққўл устознинг
қораси кўринди. У болаларга
совуқ нигохларини қадаб,
қўлидаги бўр билан доскага
каттакон 1 рақамини ёзди. -
Қаранглар! - деди у. - Бу
инсонийлик. Инсонийлик хаёт
бизга бериши мумкин бўлган
энг қимматбахо нарса. Кейин 1
нинг ёнига 0 рқамини ёзди: -
Бу муваффақият. Инсонийлик
муваффақият билан бирга
бўлса, 1 ни 10 га айлантиради, -
деди устоз ва доскадги рақам
ёнига яна бир 0 қўшди. Бу эса,
тажриба. 10 бўлсангиз 100 га
айланасиз. Нолларни
истаганингизча қўшинг:
малака, қобилият, интизом,
севги ва хоказо. Қўшилиб
бораётган хар бир нол
инсонийликни 10 баробар
кучли қилади. Кейин қўлига
латтани олиб, қатор бошида
турган 1 ни ўчириб ташлади.
Доскада бир талай 0 лар
қолди. Устоз сукунатга мазмун
берди: - Инсонийлик бўлмаса,
бошқаси бекор . . . ! ! ! Синфда
жимжитлик ўз хокимиятини
мустахкамлади . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1