Бир куни тушимда онам келиб:
- Ўғлим синглингни уйига бор... - дедилар
- Ойи ҳали бордим ..
- Ҳозир бор болам синглингни тоби йўқ -дедилар.
Уйғонсам соат 01:00 бўлибди. Ярим тун экан деб яна ухладим. Ойим яна тушимга кириб:
- Тур ўғлим бор - дедилар Туриб кўнғироқ қилсам ҳеч ким гўшакни кўтармади. Синглимни эри ярим йил олдин Россияга ишлагани кетган. Синглим иккита кичкина фарзанди билан турарди. Мен машинамни юргиздим, дадамга "фирмага юк келганини" айтиб кечаси 02:30ларда уйдан чиқдим.. Синглимни уйига бордим, эшикни катта ўғли очди. Ростдан ҳам синглимни мазаси қочиб, ҳарорати кўтарилиб безгак тутаётган экан. Фарзандлари ёш, нима қилишини билмай туришганларидан, мени кўриб йиғлаб юборишди. Синглимни касалхонага олиб бордим. Керакли муолажаларни қилишди. Доктор менга вақтида олиб келганимни ва муддат бой берилганда жиддий асоратлар қолиши мумкинлигини айтди.. Эртаси куни тушимга онам яна кирди. Бу сафар улар юзида табассум билан:
- "Сендан розиман болам, синглингни авайла! "- дедилар
ОНА - бу қандай хилқатки, ҳатто жон бераётиб ҳам болам деса. У дунёда туриб ҳам фарзандини ҳимоя қилса. Эй Парвардигор, оналаримизни доим ўз паноҳингда асрагин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев