Сизни ўлдиришга қасд қилмаган кишини ўлдирманг. 2. Бировнинг ҳеч бир аъзосини кесиб олманг ёки уриб майиб қилманг. 3. Ҳеч бир жониворни оловга ташлаб куйдирманг. 4. Фойдасиз бўлган, аммо зарари тегмайдиган ҳайвонларни ўлдирманг. 5. Ҳайвонларнинг юзига урманг. 6. Инсон ва ҳайвонларга ҳаргиз зулм қилманг. 7. Бировнинг молига кўз олайтирманг ва ўғирламанг. 8. Ҳеч кимнинг молини талаб олманг (талончилик қилманг). 9. Бировнинг нарсасини узрсиз қўлга олманг. 10. Савдо-сотиқда бировнинг ҳаққини ўз молингизга аралаштирманг. 11. Нуқсонли ва айбли молни алдаб, яхши мол баҳосида сотманг. 12. Олган қарзларингизни тўланг. 13. Омонат олган нарсангизни ўзлаштириб олманг. 14. Ҳомилангизни дори ичиб ўлдирманг ва туширманг. 15. Етим ҳақига хиёнат қилманг. 16. Хизматингизни бажарган кишини тезда рози қилиб, ҳақини бериб юборинг. 17. Бировдан сувни қизғанманг. 18. Ёлғон сўзлаб ҳеч кимга зарар келтирманг. 19. Яхши нарса олиб, ўрнига ёмон нарса берманг. 20. Бировнинг айбини изламанг. 21. Бировнинг айбини ҳажв қилиб ёзманг. 22. Бировнинг айбини юзига солманг. 23. Ғийбат қилманг. 24. Бировнинг устидан кулманг. 25. Бировга туҳмат ва бўҳтон қилманг. 26. Ўлган кишиларнинг айбларини айтманг. 27. Бировларнинг сўзлашини ё қиёфасини тақлид қилиб, масхара қилманг. 28. Ўликнинг баданини кесманг ва суякларини синдирманг. 29. Мўмин кишини кофир деб сўкманг. 30. Бировни ота-онаси ёки зоти учун камситманг. 31. Зино қилмаган кишини зинокор деб сўкманг. 32. Туғилган болага шубҳа қилиб, мендан эмас, деманг. 33. Айбсиз кишиларни мансабдорларга чақманг. 34. Эр-хотинларнинг ўртасида сўз ташиманг, ўрталарини бузманг. 35. Бировнинг гапини бировга ўша одамнинг рухсатисиз ташиб чақимчилик қилманг. 36. Икки душман томон ўртасида юриб, иккиюзламачилик (мунофиқлик) қилманг. 37. Икки дўст орасини бузадиган ҳаракатлар қилманг. 38. Ҳайвон ва паррандаларни уриштирманг ва сузиштирманг. 39. >>> Давоми бор >>>
#новости
https://youtube.com/channel/UCyyeHfjV4ApRHX4Y3sVjaQg
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев