бироз пулга мухтож
бўлиб қолди, дўстидан
ёрдам олиш
мақсадида унинг
уйига бориб, эшигини
тақиллатди. Дўсти
чиқиб, у билан
кўришди, уйга таклиф
қилса хам у киши
қабул қилмай: -
Дўстим, мени кечир,
уйга қилган
таклифигни хозирча
қабул этмайман,
вақтим зиқ. Бир
кишидан юз сўм
қарздор эдим, бугун
келиб, пулини қистади.
Қўлимда пул Йўқ эди.
Шунинг учун сенинг
хузурингга келдим,
ёрдам этарсан, деб
умид қиламан, - деди.
Уй эгаси дархол
ичкаридан юз сўм олиб
чиқиб, дўстининг
қўлига берди. -
Дўстим, бирор нарсага
мухтож бўлиб қолсанг,
мендан яширма,
қўлимдан келганча
ёрдам беришга
тайёрман, деб дўстини
кўнглини кўтарди.
Дўсти хурсанд бўлиб,
у билан хайрлашиб,
уйга қайтди. Уй эгаси
дўсти қайтиб
кетгандан кейин
йиғлаб уйига кирди.
Хотини « Эрим кўп пул
бериб юборганига
пушаймон қилиб
йиғлаётган бўлса
керак » - деб, эрига: -
Бирор нарсани бахона
қилиб, пул бермасдан
қайтариб юборсангиз
бўлмасмиди? - деган
эди, эри шундай жавоб
берди: - Йўқ, сен
ўйлаганча эмас,
дўстим пулга мухтож
бўлиб қолганини
билмаганимдан. У
келиб сўрамасдан
олдин ўзим бориб, «
Дўстим, бирор нарсага
мухтожмасмисан,
тортинма, айт », - деб
сўрашим керак эди,
ғафлатда қолганимга
ачиниб
йиғлаяпман .
https://youtube.com/channel/UCyyeHfjV4ApRHX4Y3sVjaQg
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев