____________
___Шахноза эрини бошқа аёл билан куриб ғазаби тутиб кетди,лекин сир бой бермади.
Уларни кўрмаганга олиб ёнларидан ўтиб кетди.Бироқ эри уни кўрганини сезарди ва бир зумда ҳаёлига келган макрни ишга солди. Қулоғига тиқилган наушникдан сокин мусиқа эшитиб кетаётган бўлсада ўзини жуда яқин бир одам билан гаплашиб кетаётгандек кўрсатди ва эри Жамшиднинг ёнидан ўтаётганида телефонидаги йўқ одамга:
____"Ёмонсиз, жудаям шўх экансиз!" деб кулиб гапириб ўтиб кетди эри буни эшитди.
Энди унинг қулоғига ёнидаги аёлнинг ____"Жамшид ака, анови кафега борайлик" деган сўзлари кирмасди. Жамшиднинг фикру ҳаёли тўлиғича хотини Шахнозанинг суҳбатдошига нозланиб айтган сўзларида эди. Тишини тишига қўйиб ичида сўкинди...
______Шахноза уч ойдан бери онасини уйида эди.Бу сафарги аразлашиш чўзилди. Катталар ҳам ёшларнинг жанжалларидан чарчашганди. Шунинг учун бу ёғига ажрашиб кетишсаям қаттиқ қаршилик қиладиган одам бўлмаслигини ҳамма тушунарди.
Ўша куни кўчадаги тасодифий учрашувдан сўнг Жамшид судга ариза берди. У хотинини бегона эркак билан нозланиб, ўйнашиб юрганига чидолмади. Шахноза ўзи рашк ўтида ёна туриб эрини ҳам ёндириш учун қилган ҳаракати тескари натижа берди.
Ўша куни эрининг ёнидаги аёл шунчаки унинг ҳамкасби, янги йил тадбирини ташкил қилишга бириктирилган ходима эди.
Жамшид иккови кафеларга бориб нарх наво, шароитни ўрганиб юришганди.Ёмон тасодиф туфайли Шахнозанинг қаршисидан чиқишди.
Аёл эса нотўғри хулоса чиқариб, ундан ҳам нотўғри ҳаракат қилди эрига нисбатан...
Шу билан яна бир оиланинг бахт китоби бевақт ёпилди...
Шахноза аввалига ўзини ҳақ деб билар, вақт ўтгач эса афсуслана бошлади. Энди умуман кеч бўлганини эса суд қарорини эшитганида англади. Йўқ, у эрига ҳиёнат қилмаганди.
Шунчаки ғазаб ва рашк ўтида ўзи бошлаган ўйин қурбонига айланди...
Жамшид эса... вақт ўтиб айнан ўша кундаги ҳамроҳига уйланди. Турмуши бўлмаган ёш аёл билан тез чиқишиб кетишди ва кетма кет икки фарзандли ҳам бўлишди.
____Бу ҳам бир тасодифми....?
____Йўқ, албатта. Бунинг барчаси тақдир ўйинлари. Бироқ ўзимиз биргина ножўя ҳаракат билан шу ўйинни бошлаб беришимиз мумкин экан...! t.me/sirdowlar
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев