Ўлаётган пайти хеч ким тушунмайдиган тилда хадеб бир нарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, хатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш. Мавлавий аёлнинг гапидан хайратга тушиб, уйидагиларига дебди: - Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди? - Бу аёл беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди. - Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти. Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: Азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан . . . ! ! ! Хулоса: Аллох таолонинг исмининг таъзимини қилган одам хеч қачон кам бўлмас экан. Изох: Китоб мусаннифи айтади: "Инсон ўлгандан сўнг бу дунё ва қиёмат ўртасидаги барзах оламига ўтади. Барзах оламига ўтиши билан унинг тили араб тилига ўзгариб кетади. Шунинг учун хам қабрдаги савол-жавоб араб тилида бўлади"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев