Сенинг хаёлингда хар кун юраман.
Қани деб излама менинг Онам-а.
Энди, тушларингда келиб тураман.
Омонат Оллохга топширдим сени.
Мен шукур келтирдим берган ёшига.
Улғайиб унутма жон болам мени.
Хар замон келиб тур қабрим бошига.
Афсус орзуларим кўп эди аттанг.
Ортимдан йиғламай дуолар қилгин.
Ўзгани ёр қилса кун келиб Отанг.
Розиман ўшани Онам деб билгин.
Мен мана, йўл олдим, йўлим олсис деб.
Соғинсам ичимга ютиб юраман.
Худо жаннат ато, қилса бандам деб.
Сизларни жаннатда кутиб тураман.
Фаққат эсли бўлинг одобли бўлинг.
Қурон Оят ўқинг соғинган дамлар.
Мард бўлинг, Эхсонлик, бир гапли бўлинг.
Йетим деб кулмасин кўрган Одамлар.
Хушёр бўл синглинга, эхтиёт қилгин.
Тунлари гох йиғлаб қолиши мумкун.
Суратимни илсанг, олдига илгин.
Кўрганда соғинчи қониши мумкун.
Ўша мендан мерос сенга Омонат.
Унинг юзларида мени кўрасан.
Ардоқла илтимос ўтинчим фақат.
Бечора қизимга Ака бўласан.
Келиб тур ёнимга тез-тез келиб тур.
Қабрим нурга тўлар кўрса соянгни.
Меҳрингни аяма доим бериб тур
Йўқлаб тур меҳри.нга тўймас Онангни..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев