БОЛАМНИ ЙИҒЛАТМА...
Дунё, яна қанча сабримни тутай,
Яна нима қилай, неларни кутай.
Нахот синовларинг бўлмайди адо,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Ахир онаманку Тангрим яратган,
Хукмингга бош эгиб йўллар қаратган.
Бағрингда хасратлар тўлдими дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Кимга раҳм қилдим, кимни кечирдим,
Кимга қуллуқ қилдим, синдим эгилдим.
Кенгга-кенг бўлмасми аслида дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Гоҳида бир ховуч тупроқ ҳам бўлдим,
"Болам"..деб жовдираб ўйларга тўлдим.
Бир куни мендан ҳам қоларсан дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Нимани сўрадим элдан ошиқроқ,
Кимдан баланд бўлдим,айт кимдан йироқ.
Нега сиғмаябман бағрингга дунё,
Боламни йиғлатма, бўзлатма Худо !
Майли керак бўлса, ўзимни йиғлат,
Тегирмон тошида ниматала, тиғлат.
Жонимни боламга тутсанг бас, дунё,
Ўтинчим боламни йиғлатма Худо !
Айирма сабримдан, қаҳрим қўзғатма,
Бағримни ўртама, хушим бўзлатма.
Гар болам йиғласа, ўт қўйгум, дунё...
Боламни йиғлатма эй Қодр Худо !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев