ЁЛҒИЗЛИК...........
Қуримас кўз ёшин артиб ҳар
сахар,
Хасратин яшириб яшар бир
аёл.
Ҳар тонгда кутади яхши бир
дарак,
Сен ёлғиз аёлни кечир, эй
фалак!
Аламин ютади дардига қўшиб
Қалби йиғласада, кулади кўзи
Умидлари маъюс, кўзлар
жонсарак
Сен ёлғиз аёлни кечир, эй
фалак!
Ўзи учун асло эгмас бошини,
Йиқилмайди хатто елкасида тоғ
Фарзандига сўрар тиз чўкиб
тилак
Сен ёлғиз аёлни кечир, эй
фалак!
Ўзганинг ғамига шерикдур,
аммо...
Ўз дардин дастурхон қилмайди
сира
Бу аччиқ хақиқат кимга ҳам
керак,
Сен ёлғиз аёлни кечир, эй
фалак!
Хаётин сўнгида мағрур
жилмайиб...
-"Армонсиз
яшадим,бахтлиман"-дея....
Алдайди ўз-ўзин гўёки гўдак,
Сен ёлғиз аёлни кечир, эй
фалак!
Кўз ёшинг яширма хар тонг,
хар сахар
Йиғласанг кўзингга кўз ёш
ярашар,
Сен ҳам бир аёлку,нозик бир
билак...
Ёлғизлик дардидан асра, эй
фалак !!!!
Сен ёлғиз аёлни кечир эй фалак
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев