ЭКАНСИЗ....
Енголмадим соғинчни бугун,
Шу дард билан тирикми жахон
Ё юрагим ечилмас тугун...
Кўп соғиндим сизни...Онажон !
Улғайдиму аммо боладек,
Бағрингизни қумсайман ҳамон
Бошим
силаб.."тентакгинам"...деб
Сиздек суймас хеч ким
...Онажон !
Бағрим тўла бахтим экансиз...
Асло синмас Қаддим экансиз...
Чўкдимми мен сизсиз
билмадим,
Менга бугун жуда кераксиз !
Кучим етар фақат куз ёшга,
Унсизгина,инграб йиғлайман,
Румолингизни босиб кўксимга...
Кўзларимга суртиб бўзлайман !
Кўзларимга чеҳрангиз чиздим,
Бу юрагим соғинчи холос...
Онажоним...қўлларим чўздим...
Дуоларга...дилгинам ихлос !
Тангрим қилсин сизни
Жаннати,
Хурлар билан сухбатлар
қуринг...
Насиб қилсин Бехишт неъмати...
Тилло айвон тўрида бўлинг !
Шодликларга тўлсин рухингиз
Анбар гуллар қўйнида юринг...
Кавсар сувлар ювсин юзингиз,
Жоним Онам нурларга
тўлинг !!!
ОНАЖОНИМ ҚАДДИМ ЭКАНСИЗ......
АСЛО СИНМАС БАХТИМ ЭКАНСИЗ....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев