Куйидаги нарсани хеч ким йук жойда овозни сал чикариб укисангиз Иншаоллох кузларизга ёш тулади. Илтимос хеч ким йук ерда укинг, мазза киласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббосни қучоқлаб, “Аллоҳим унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилганларида у зот (р.а) қандай ҳолга тушган эканлар-а?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ менга сен учун Баййина сурасини ўқиб беришимни буюрди”, деганларида, таъсирланиб “Аллоҳ мени исмимни тилга олдими, Ё Расулаллоҳ” деган Убай ибн Каъб (р.а) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага бу байроқни Аллоҳ ва унинг Расули яхши кўрадиган бир кишига бераман...” деганларида, бунда назарда тутилган инсон ўзлари эканликлари билинганида Алий ибн Абу Толиб (р.а) нимани ҳис қилган эканлар-а?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Роббимдан бошқани халил (дўст) тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни халил тутган бўлардим...”, деганларида Сиддиқ (р.а) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сиз учун энг севимли инсон ким?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан ўзларининг исмлари тилга олинганда Сиддиқа Оиша онамиз қандай ҳолга тушган эканлар, нималарни ҳис қилган эканлар-а?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер, чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим” , деганларида Билол ибн Рабоҳ (р.а) қандай туйғуни ҳис қилган эканлар?! Бир сафар Умар ибн Хаттоб (р.а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: "Унга изн беринг... ва жаннат ҳушхабарини беринг", деганларида Хаттоб (р.а) қандай ҳолатга тушган эканлар-а?! Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю-кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини к...ЕщёРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Роббимдан бошқани халил (дўст) тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни халил тутган бўлардим...”, деганларида Сиддиқ (р.а) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сиз учун энг севимли инсон ким?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан ўзларининг исмлари тилга олинганда Сиддиқа Оиша онамиз қандай ҳолга тушган эканлар, нималарни ҳис қилган эканлар-а?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер, чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим” , деганларида Билол ибн Рабоҳ (р.а) қандай туйғуни ҳис қилган эканлар?! Бир сафар Умар ибн Хаттоб (р.а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: "Унга изн беринг... ва жаннат ҳушхабарини беринг", деганларида Хаттоб (р.а) қандай ҳолатга тушган эканлар-а?! Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю-кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини кўрганларида қандай ҳолатга тушишган?! Буларни тасаввур қила оласизми?
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 3