Яқинда енгил автомобиллар нархини ошириш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақидаги хабар эълон қилингач, интернет тармоғида норозилик билдириш учун тўпланишга чақириқлар тарқамоқда.
Ҳурматли ҳамюртлар! Сиздан иғвогарлик чақириқлардан таъсирланмасликни ва фақатгина қонун доирасида ҳаракат қилишингизни сўраймиз.
Унутманг, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201 моддасига кўра, ( https://lex.uz/docs/97664#200683 ) йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан (14 316 600 сўм) саксон бараваригача (19 088 800 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек маълум қиламизки, ҳозирги вақтда мазкур чақириқларни тарқатаётган шахснинг фаол қидируви олиб борилмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев