Предыдущая публикация
У кўзгунинг олдида юзидаги ўзгаришларга синчиклаб тикилаётган аёлига яқинлашди-да, бир гапни айтмоқчи бўлди. Хаёлидан тилига сирғалиб чиқишга тайёр сўзлар қуйидагича эди:
"Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4та боламиз бор. Етар..."
Шу пайтда аёли унга кулимсираб қаради ва эрининг дилидан ўтаётган афкорни англагандек сўз қотди:
- Дадаси, мен бу боламизни бошқача суйсам керак. Ахир, сиз ҳам ойижонимнинг бешинчи фарзанди бўлгансиз-ку. У, - деб кўрсатаркан қорнини, - сиздек ақлли, фаросатли ва бахтли бўлишини истайман...
Йигит беҳол бўлиб ўтириб қолди. 38 йил олдин ўзи ҳақида ҳам шундай қарорга келишганда нима бўларди, деган савол уни ўтирғизиб қўйганди...
Х.Хамидов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев