У масжиддан қайтар экан доимо автобусдан фойдаланар ва гохида бита автобуснинг айни хайдовчисига тўғри келиб қолар эди. Орадан бир неча хафта ўтгач имом одатдагидек автобусга ўтириб, йўл хаққини хайдовчига узатди ва хайдовчи қайтимини берди.
Имом қайтимни санаб, хайдовчининг 20 пенс ортиқча берганини сезди ва ортиқча пулни қайтариб бериши кераклигини, чунки ўзининг хаққи эмаслигини ўйлай бошлади. Чуқурроқ ўйланиб, ўзига ўзи:
- Бу ишни унут! Бу пул арзимас даражада оз. Унга ким хам эътибор берар эди. Қолаверса Умумий Фойдаланиш Транспортининг етакчиси бўлган ширкат йўловчилардан шунчалар кўп даромад топадики, уларни 20 пенс камбағал қилиб қўймайди! Шунинг учун бу пулни ўзимга берилган совға ўлароқ қабул қилиб, оғзимни очмай қўя қолай!- деди.
Автобус бекатга келиб тўхтади ва имом автобусдан тушишдан илгари хайдовчи олдида тўхтаб қўлини узатди ва ортиқча 20 пенсни берар экан:
- Буни олинг, хаққим бўлмаган пулни берибсиз!,- деди.
Хайдовчи ортиқча қайтимни олар экан жилмайди ва:
- Сиз шу мавзедаги масжиднинг имоми эмасмисиз?,- деб сўради ва: - Мен анчадан буён масжидингизга бориб Ислом билан танишмоқчи эдим. Сизга муносабатингиз қандай бўлишини билиш учун ортиқча қайтимни қасддан берган эдим, - деди.
Имом автобусдан тушди ва оёқларининг қоматини кўтариб тура оладиган даражада мажоли қолмаганини хис қилиб, яқиндаги устунларнинг бирига суянди ва осмонга қараб йиғи аралаш:
- Аллохим, Исломни йигирма пенсга сотишимга оз қолди-я!,- дея шивирлади . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
daxshat