Хизмат сафари билан Хоразмга
борадиган бўлдим.
Микроавтобусда йўлга тушдик.
Охирги ўриндиқда олти-етти
яшар бола ва унинг онаси
билан ёнма-ён кетиб борардик.
Йўлда автобус тўхтаб, аёл
нимадир харид қилиш учун
пастга тушиб кетди. Мен эса
болани гапга солдим:
— Исминг нима болакай?
— Учқун, — деди бола
ҳозиржавоблик билан.
— Уйга қайтаяпсизларми?
— Ҳа, Урганчга,
бувимларникига кетаяпмиз.
— Мактабга борасанми?
— Ҳа, биринчи синфга
бораяпман.
— Неччи баҳо олаяпсан?
— Беш...
Бошқа саволим ҳам
қолмаганди. Мен ҳам нимадир
олиш учун пастга тушдим.
Қайтиб чиққанимда онаси
аллақачон қайтиб, ўғлининг
ёнидан жой олган экан.
Қарасам, ўғли билан имо-
ишора қилиб гаплашаяпти.
Наҳотки аёл соқов бўлса? Йўқ,
боягина у билан гаплашгандим.
Унда нега...
— Кечирасиз, нега
ўғлингиз билан бунақа
гаплашяпсиз? - сўрадим
ҳайратимни яширолмай.
— Ўғлим туғма кар-соқов,
— деди аёл истар-истамас.
Буни эшитиб, оғзим
очилиб қолди. Ҳозиргина ўғли
билан гаплашганимни
айтгандим, аёл мендан
ранжиди:
— Қўйсангиз-чи, ҳазилни
ёқтирмайман.
Менинг таажубим янада
ортиб борарди:
— Ўғлингизнинг исми
Учқун, биринчи синфга боради-
а? Урганчга, бувисиникига
кетаяпсизлар, шунақами?
— Сиз буни қаердан
биласиз? — аёл ҳам ҳайратини
яширолмади.
— Ўзи айтди, дедим-ку!
Аёл юзини терс буриб
олди:
— Ногиронларнинг
устидан кулиш, мазах қилиш
яхши эмас.
Шу-шу бошқа гапирмади.
Мен эса бу жумбоқнинг тагига
ҳалигача етолмайман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4