Шунинг учун қаерда бўлса, яхшилик уруғини экаверинг. Кимга бўлса хам яхшилик қилаверинг. Чунки сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз. Лекин албатта манфаатини кўрасиз. Яхшилик қилинг. Яхшилик қилишингизга арзимасада, қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса хам, хеч қачон зое бўлмайди. Яхшилик улашиш қандаям яхши. Чунки гохида унинг мукофотини дунёда оласиз ёки охиратингизга захира бўлиб туравеарди. Ха, хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ғоиб бўлса хам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолаверади. Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқ!
Хеч қачон бировнинг дилини оғритманг, унинг қувончини йўқотманг! Чунки умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни дуойибад қиладиганларга эмас, балки, бизни хайрли дуо қиладиганларга мухтож бўламиз. Кунингизни хурмат-эхтиром, инсонийлик, ихлос, тоат-ибодат ва
тартиб-интизомда ўтишига одатланинг.
Қудратуллох Сидиқметов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев