тебратган – аёл,
Не-не даҳоларни юпатган
– аёл.
Жоҳил дилда меҳр
уйғотган – аёл,
Тупроқ бўлсанг арзир
босган йўлида,
Ватан келажаги АЁЛ
қўлида!
***
Ўрнак бўла олар
жасоратда ҳам,
Ҳар жабҳа – ҳунару,
маҳоратда ҳам.
Тенги йўқдир ҳусну,
малоҳатда ҳам,
Чаманлар яратар ҳатто
чўлида,
Нафосат уруғи АЁЛ
қўлида!
***
Онангдир – жонидан
кечган сен учун,
Оҳ десанг минг азоб
ичган сен учун.
Ният-ла дўппилар бичган
сен учун,
Дуоларин олгин бахтинг
мўлида,
Жаннатнинг калити АЁЛ
қўлида!
***
Опа ё синглингдир –
қондошинг улар,
Жонга оро кирар
жондошинг улар.
Сен йиғласанг йиғлаб, сен
кулсанг кулар,
Ёлғиз қўймас
киприкларинг ҳўлида,
Оқибат чироғи АЁЛ
қўлида!
***
Аёлингдир – борин
бахшида этган,
Сен деб, ота уйин тарк
этиб кетган.
Қаддинг синганда ҳам
қадрингга етган,
Сен-ла бирга сузар ҲАЁТ
кўлида,
Оиланг эртаси АЁЛ
қўлида!
***
Қизингдир – наслингни
давом қилгучи,
Сени ҳаммадан-да азиз
билгучи.
Кўз юмсанг “дод” солиб,
бағрин тилгучи,
Авлодлар улғаяр ўнг-у,
сўлида,
Башарият умри АЁЛ
қўлида!
https://www.youtube.com/watch?v=OsIFyQm4pDw
https://www.youtube.com/watch?v=hUb2o82PHIo #mudofaa #mudofaavazirligi #armiya #armiyauzbekistan #askar #harbiy
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
↓↓↓↓↓↓↓↓↓
m.ok.ru/group/56869757321259