Масалан: Азиз. Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан: Азиз. Бундай исмларни қўйиш мумкинми? Бу саволда ҳам ана шундай жоҳиллик бор, билимсизлик бор, тушунмовчилик бор. Азиз Аллоҳнинг исии экан нима учун энди Абдулазиз деб қўйиш керак эмас, нима айнан Азиз дейиш керак. Ҳозир бор одамларнинг ичида Азиз дейишади, Карим дейишади ёки Жаббор дейишади, турибди, юрибди. Лекин аслида шуни қўйганда, Абдулазиз, Абдулкарим, Абдулжаббор деб қўйилган. Азиз Аллоҳнинг исми "Абд" қўшилса бандаси бўлади, Азиз исмли Аллоҳнинг бандаси бўлади, Карим исмли Аллоҳнинг бандаси, Жаббор исмли Аллоҳнинг бандаси бўлади. Ана Аллоҳнинг исмига тўғрилаб исм қўйиш эмас, балки Аллоҳга бандалик маъносини англатувчи исм қўйиш керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз ҳадисларидан бирида, "исмларнинг энг яхшиси, бандалик маъносини англатувчи ва Аллоҳга ҳамд, мақтов маъносини англатувчи исмлардир, исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ, Абдураҳмондир" деганлар. Ана Аллоҳнинг исмларини билар эканмиз уларнинг олдига "Абд" сўзини қўшиб, Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Абдураҳим, Абдумалик деб гўзал исмларни қўйишимиз керак. Бизда аксинча Абдуллоҳ, Абдумалик, Абдуғаффор деб қўйилган, ҳужжатларини ўқисангиз шу гаплар турибди, лекин муомалада Ғаффор, Рахим дейилади. Бу нотўғри нарса, бу нарсани тушунишимиз керак, фарзандларимизга исм қўйишда ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз ва бу хатоларимизни тўғрилаб боришимиз лозим ва лобуддир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев