«Бир одам денгиз бўйида яшаркан. ҳар ҳафта Жумъа куни Жумъа намозига бориш учун денгизнинг бу қирғоғига яёв икки соат йўл босиб келаркан. ҳар сафар икки соат аввал йўлга чиқиб, намоздан кейин икки соатдан кейин уйига кириб келаркан… Аёли ҳам шунга ўрганганлиги туфайли ўша вақтга овқатларини тайлаб қўяркан. Кунлардан бир куни қизиқ воқеа рўй берибди. Масжидда хутба вақтида имом иймон шартларини баён қилиб, “иймоннинг асоси ишончдир. Ҳатто иймони кучли одам сув юзида ҳам бемалол юра олади. Фақат унга ўзи сидқидилдан ишонса бас” дейди.Буни эшитган бояги киши ўша ишни ўзида синаб кўрмоқчи бўлади. Ва қайтишда, сув бўйига келадию, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!” Деб. Сувга қадам қўяди. Ё алҳазар! Бу не синоатки, у сув устида юрмоқда эди. Қалбидаги иймони жўш уриб, юзага қалқиб тушган вазиятдан, Аллоҳ субҳаноҳу ва таолога ҳамдлар айтиб, йўлида давом этади. Ўша куни уйига ярим соатда етиб боради. Ҳар сафар икки соатда қайтишига кўниккан хотини уни кўриб ҳайрон қолади ва сўрайди: “Бегим, бугун Жумъага бора олмадингизми?” Бояги одам хотинига ҳаммасини батафсил баён қилиб берди. Шунда ҳайратланган ва севинганидан кўзлари жиққа ёшга тўлган аёл оҳиста деди: “Ўша қалбингиздаги иймонни тўлқинлантирган имомни келаси Жумъа уйга олиб келинг, юзларидан томган нур уйимизни тўлдирсин”. Эри келаси Жумъа куни яхши ният билан роппа роса ярим соат қолганида Жомеъ масжидига йўл олади ва ҳар доимги вақтида масжидга қадам қўйиб, Аллоҳга ҳамду санолар айтади.Намоз тугагач, ҳамма ўз жойидан қўзғалсада, у киши жимгина ўтираверади. Сўнг, масжидда ёлғиз қолган имом ҳузурига бориб, бугун уйига меҳмондорчиликка боришини айтади. Таклифу мулозаматга андиша кучли имом “йўқ” дея олмасдан розилик билдириб, икковлон йўлга тушдилар. Шу чоқ бояги одам ҳамма воқеаларини айтиб кетаётганида денгизга дуч келдилар-да, аммо ҳеч гап бўлмагандек, худди текис йўлда кетаётгандек, суҳбатини тўхтатмасдан ўз йўлида давом этади. Бироз юриб қўйдилар чамаси, ёнида суҳбатдоши йўқлигини сезиб, атрофига аланглади. Шу чоқ қай кўз билан кўрсинки, суҳбатдоши, ҳамроҳи бўлган ўша имом қирғоқда турарди. Ҳалиги одам ортига қайтиб, “Нега юрмаяпсиз, Эй биродар?” деганларида, имом кўзларидан шашқатор оққан ёшини артиб, оҳиста овоз билан шундай деди: “Сизнинг илк қадамингиздаёқ, қалбимда ишончсизлик билан, “Ё Алҳазар” дедим.Шу онда қалбимдаги иймон кучи ўз таъсирини йўқотди. Ўша сатрларни ўзим баён қилган бўлсамда, ўзимда синаб кўрмаган эдим. Энди мен бу денгиз сатҳида юра олмайман. Мен ортга қайта қолай” деб ортига бурилиб кета бошлади. Шу чоғ уни йўлдан тўхтатиб, иккаласи денгиз айланиб, яна аввалги эски йўлидан уйга қайтдилар. Эшик олдида хавотир-ла боққан аёлга улар нима дейишни билмасдан, бир бирларига саволомуз қараб қўйишди. Кеч қолгани сабабини айтишга имомнинг ғурури, ҳалиги одамни эса андишаси йўл бермасди…»
Бу кеча Жумъа хутбасида тинглаган маърузаларимдан эди. Агар бирор жойида бирор сўзлар тушиб қолган бўлса маъзур тутасизлар! Зеро, беайб Парвардигор! Аллоҳ билиб билмай қилган гуноҳларимизни ўзи мағфират айласин. Барчамизнинг Иймонимиз кучли бўлишини Аллоҳим насиб этсин…
Ибратли сузлар ва Хикоялар. Сиз хам бир укиб куринг ва иймонингиз кучли килинг мархамат http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=56892742303777&_prevCmd=userAltGroups&tkn=9659
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев