Предыдущая публикация
ФИФА интизом қўмитаси Мадриднинг "Реал" клубига икки йил давомида янги футболчилар сотиб олишни таъқиқлаб қўйди.
El Mundo Deportivo нашри томонидан хабар қилинишича, бундай жазо қўлланилишига сабаб сифатида мадридликлар вояга етмаган футболчиларни ўз таркибига жалб этиш борасида регламентга амал қилмагани кўрсатилмоқда. Ҳозирча ФИФА қачон бу ҳақида расман маълум қилиши аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввал худди шундай қоидабузарлик туфайли "Барселона" клуби жазоланган ва каталонияликлар 2016 йилнинг январига қадар янги футболчилар сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев