Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар солиқлар билан боғлиқ муаммолар туфайли Каталонияни тарк этиши мумкин.
Бу ҳақида футболчининг отаси Неймар да Силва хабар берди.
"Биз янги шартнома борасида музокаралар олиб боряпмиз, аммо ҳал қилиш керак бўлган муаммолар мавжуд.
Биз солиқлар билан боғлиқ номаълумликка кўниб ўтира олмаймиз ва Испанияда қолиш ёки қосмаслик масаласини батамом ҳал қилишимиз керак.
Ҳар томондан бизга босим ўтказилмоқда ва вазият биз учун чиндан ҳам оғир. Мен Испания бир, икки, уч, беш ёки ўн йил яшаб, бир кун келиб кутилмаган совға олишни истамайман.
Бизда "Неймар" брендига ҳуқуқлар бор ва биз Испанияда бемалол ишлай олишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Акс ҳолда. Испанияни тарк этишимизга тўғри келади", - дейди Неймарнинг отаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupInfo&st.groupId=57612941262897&_prevCmd=altGroupMain&tkn=6773