Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен “Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир” деб гувоҳлик бераман. “Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ- рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!” (Оли Имрон: 102).1923 йил. Ислом халифалигининг охириси бўлмиш Усмонийлар давлатининг ағдарилиш йили. Насроний Европа Ислом ва Ислом халифалиги устидан қозонган ушбу ғалабасини ўзига хос янги услуб билан нишонлашга қарор қилди. Халифаликнинг пойтахти бўлмиш Анқара шаҳрида Европа гўзаллик маликасини танлаш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада иштирок этувчилар орасида мамлакат тарихида илк бор туркиялик қиз Каримон Холис ҳам бор эди. У саҳнада чўмилиш либосида ўзининг зийнатларини намойиш қилди. Мусобақа ҳакамлар ҳайъати раисининг ўшанда айтган сўзлари Усмонийлар давлатига нисбатан европаликларнинг қалбидаги нафрат ва уларнинг давлати ағдарилганидан нақадар хурсанд эканлигига далолат қилади: “Хонимлар ва жаноблар! Ҳайъат аъзолари! Европа бугун насронийлик ғалабасини нишонламоқда, дунёга милодий 1400 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Ислом тугади. Туркия гўзаллик маликаси усмонийларнинг набираси бўлмиш Каримон Холис қаршимизга ўзининг зийнатларини кўз-кўз қилган ҳолда, ушбу чўмилиш либосида чиқди. Таъкидлаш лозимки, бу қиз ғалабамиз тожидир. Тарихда айтилишича, усмоний халифа Султон Сулаймон Францияда пайдо бўлган аёллар рақс санъатидан хавотирга тушган. Усмонийлар давлати Францияга қўшни бўлгани учун бу рақс санъати унинг мамлакатига ҳам кириб келишидан қўрқиб, кучли чора-тадбирлар кўрган эди. Мана энди ўша мусулмон Султоннинг набираси бизнинг орамизда эгнига фақат чўмилиш либосини кийиб, унга қойил қолишимиз ва унинг гўзаллигидан ҳайратга тушишимизни талаб қилмоқда. Биз унга очиқ-ойдин айтамизки, сенга ва сенинг гўзаллигингга қойил қолдик. Умид қиламизки, бошқа мусулмонлар қизларнинг ҳам келажаклари биз хоҳлагандек бўлади, қадаҳлар мана шу ғалаба учун кўтарилсин!”.Ислом тарихи ўзининг барча даврларида сиёсий ва тоифи мақсадлардан келиб чиққан сохталаштириш, хунук кўрсатиш ва ҳақиқатни бузиш каби кучли ҳамлаларга учради. Афсуски, бу ҳаракатларнинг ижрочилари кўп ҳолларда мусулмонликка мансуб шахслар бўлди.Усмонийлар тарихи ҳам
европалик душманлар қўлида мана шундай сохталаштириш
қурбони бўлди.Европаликларни бунга ундаган омил эса, уларга асрлар давомида мағлубият, хорлик ва мутеълик таъмини
тоттирган Усмонийлар давлатига нисбатан бўлган адоват ва нафрат эди. Шу сабабдан европаликлар доимо Усмонийлар давлати тарихини бузиб кўрсатиш, Усмонийлар ҳақида одамларда салбий фикр уйғотиш учун бор кучларини ишга солдилар, шу
мақсадда қалам тебратдилар. Усмонийларнинг барча ижобий жиҳатларини бир четга қўйиб, Усмонийлар тарихига ғазаб кўзи билан қарадилар ва улар ҳақида одамларда имкон қадар салбий фикр қолдиришга интилдилар. Шунинг учун бугунги кунда Усмонийлар давлати тарихи ҳақида инсоф билан сўз юритадиган
манбани топиш қийин.Усмонийлар давлати тарихи Европа манбаларида ҳам, араб ва бошқа тиллардаги манбаларда ҳам бир хил.Усмонийлар давлати кўпчиликнинг наздида араб ва
бошқа диёрларни истило қилган қонхўр, золим,талончи, қолоқлик ва жаҳолатга ботган давлат бўлиб қолган.Европаликларнинг наздида эса,у террорчи, босқинчи,тажовузкор, одамларни қулга
айлантирувчи, яхшиликларни яксон қилувчи давлатдир. Европаликлар усмонийларнинг Европа қитъасида амалга оширган ишларини ҳеч қачон унутмайдилар. Улар 857 йилда Муҳаммад Фотиҳ бошчилигида насроний оламининг пойтахти бўлмиш Константинополнинг фатҳ этилганини, у ердаги Аё София черковининг масжидга айлантирилгани ва булар Исломнинг насронийлик устидан қозонган улкан ғалабаси эканлигини
унутмайдилар. Усмонийлар ўз ерларини кенгайтириб,Югославия, Польша ва Венгриянинг кўп қисмини,Россия, Болгария, Македония,Руминия, Юнонистоннинг ярмини эгалладилар. Айтиш
жоизки, усомнийларнинг ҳукмронлиги уч қитъагача чўзилган эди. Европаликлар усмонийларнинг салбчиларга ҳар соҳада қаршилик
кўрсатганларини ҳанузгача унутганлари йўқ. Улар Андалусия мусулмонларига бўлаётган тазйиқни енгиллатиш учун Европанинг
шарқига ҳужум қилдилар,Араб кўрфазининг жанубида португалияликлар билан тўқнашдилар, Африка шимолива Ўрта Ер денгизи соҳилларида испанлар билан жанг қилдилар. Европаликлар Ислом олами ерларини фақат Усмонийлар давлати
қулашидан бироз олдингина эгаллай олдилар.Европаликлар усмонийлар Исломни Европанинг кўп жойларига ёйганини
биладилар. Айниқса,Европадаги, хусусан, унинг шарқидаги мусулмонлар ўзларининг Исломга киришларида Усмонийлар
хизматини алоҳида эътироф этадилар. Улар туфайли Европада мусулмонларнинг улкан жамоаси пайдо бўлди. 90-йилларнинг ўртасида юз берган Босния ва Герцоговиния воқеалари ҳам
ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Европаликлар ўз тарихларида кузатган кўпгина аламли ва оғир жараёнлар усмонийлар билан боғлиқ. Биринчи ва иккинчи Косова жанглари,
Вена ва Белград қамали,Константинополь фатҳи бунинг ёрқин мисолидир.Усмонийлар фатҳ қилинган Европа мамлакатларидаги
етим болаларни олиб, уларга соф исломий тарбия бериб,
узоқ йиллар давомида усмонийлар армиясининг фахри ва куч-қуввати бўлган қўмондонларни етиштирганларини европаликлар унутишмади.Европаликлар ва уларнинг издошлари бўлмиш Ислом
душманлари аввал ҳам, ҳозир ҳам Усмонийлар давлатига
нафрат кўзи билан қарадилар.Европаликлар Усмонийлар
давлати ва турклар бошига не кунларни солганларига қарамай, ҳали ҳам уларни ўзларининг тарихий душманлари деб биладилар.
Шунинг учун Усмонийлар давлатининг буюклари ҳақида
сўз юритиш, уларнинг ўчмас изларини одамларга намоён
қилишга оид бирон лойиҳа ё фикр бўлсин, бунинг йўлини
тўсишдан кучларини аямайдилар.Шу нуқтаи назардан ва юқорида зикр қилинган сабаблардан келиб чиқиб, “Муҳташам юз йил” деб номланган машҳур турк сериали учун Султон Сулаймон
Қонунийнинг даври танланган.Унинг даври Усмонийлар
давлатининг ривожланиш,кенгайиш ва тараққиёт жиҳатидан энг гуллаган даври бўлиб, ушбу давлат ўзининг географик территорияси,сиёсий нуфузи, илмий тараққиёти, ижтимоий
барқарорлиги, иқтисодий бойлиги, ҳарбий қуввати ва
дипломатик заковатида энг юқори чўққисига чиққан. У машҳур Рим императорлигининг валиаҳди император Шарлкан устидан
ғалаба қозонган, унинг пойтахти Венани қамал қилиб, фатҳ қилишига оз қолган ягона усмоний султондир.Ушбу сериалнинг
муаллифлари ва фильмнинг ижодий гуруҳи Усмонийлар
давлатини энг хунук ва ёмон кўринишда тасвирлаб, давлат
раҳбари, унинг вазирлари ва бошқарувчиларни ичкиликка,
аёллар ва ҳарамга шўнғиган,ружуъ қўйган давлат шаклида
кўрсатишни ирода қилганлар.Бу эса, европаликлар онгида
мустаҳкам жойлашган тасаввур бўлиб, унга кўра мусулмонлар ва Усмонийлар ўз шаҳвати ва лаззатидан бошқа нарсани ўйламайдиган, ҳарамидаги аёллару жориялар билан айшу ишрат қилиш ва уларнинг ғийбатларини тинглашдан бошқа мақсади
бўлмаган кимсалардир.Ваҳоланки, Султон Сулаймон
умрининг 30 йилдан кўпроқ вақтини доимий ҳарбий ҳаракатларда кечирган, роҳатни эса, фақат умрининг охирида, ёши ўтиб қолганда бирозгина кўрган холос.Ҳозирги кунда Европанинг
ғаразли ғоялари буюк Ислом уммати тарихини инкор
этувчи шахслар томонидан ишланган фильм ва сериаллар
орқали кириб келмоқда. Ушбу фильм ва сериаллар тарихни
бузиб кўрсатади,буюкларимиз шаънига доғ туширади, уларнинг ҳаётидаги салбий томонларни бўрттириб кўрсатиб, ижобийларидан юз ўгиради, улар қилган энг кичик хатони ҳам катталаштириб,асл ҳақиқатни четлаб ўтади ва энг ачинарлиси, етишиб келаётган ёш авлод кўз ўнгида Исломнинг энг ривожланган
даврларидан бирини бузуқ шаклда кўрсатиб, уларнинг
ақли ва эътиборини эгаллаб олади. Кўпчилик Европа
ҳозирда бу орқали Усмонийлар давлатидан ўч олмоқда деб ўйлайди, ҳолбуки улар айни Ислом ва унинг буюк тарихини
йўқотишга интилмоқдалар.Сўзим охирида Бутун Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамдлар айтаман! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг аҳли-оилаларига, саҳобаларига ва уларга яхшилик билан эргашган барча кишиларга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин! Вассаламу Алайкум ва рахматуллахи ва баракатух.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев