Ота-онанинг оғирини енгил қилиш, уларни турли ёмонлик ва нохушликлардан ҳимоя қилиш ҳар бир фарзанд учун ҳам фарз, ҳам қарз.
Ота-онанинг динга хилоф бўлмаган ҳар бир буйруқ-топшириғи сўзсиз бажарилади, чақирсалар «лаббай» деб борилади уларга «уф» тортилмайди, гаплари қайтарилмайди.
Ота-онани ҳақорат қилиш, уларга қўпол муомалада бўлиш, оғринтириш, уларга осий (оқ) бўлиш энг қаттиқ гуноҳ (гуноҳи кабира)лардан ҳисобланади. Аллоҳ таолога энг маҳбуб ва мақбул амал – намоз ўқимоқ ва ота-онага тоат этмоқликдир.
Агар ота-она овқатга муҳтож бўлса овқатлантирилади, кийимга муҳтож бўлса кийинтирилади, уларнинг иссиқ-совуғидан доимо хабардор бўлиб, сўрамасалар ҳам пул ёки буюмлар бериб турилади.
Ота-она қандай хизматга муҳтож бўлишса, хизматлари шу заҳоти, сўзсиз бажарилади.
Ота-она билан сўзлашганда юмшоқлик ва одоб билан гаплашилади, овоз баландлатилмайди, заруратдан ортиқча гаплар айтилмайди, сўзларини бўлиб ташлаб ёки сўз қистириб, буйруқ, таъна, қаҳр оҳангида гапирилмайди.
Ота-онага доимо раҳм-шафқат кўрсатилади, чин дилдан дўст тутилади, улар ноҳақ бўлса ҳам, жафо кўрилса ҳам озор етказишдан тийилинади, улардан камчилик ўтса ранжилмайди.
Улар бетобланиб қолишса муолажа қилдириш тадбирлари изланади, соғликлари учун садақа қилинади ва Аллоҳдан шифо тиланади.
Айниқса оналар қаттиқ ҳурмат-иззат қилинади. Агар уни елкада кўтариб юрганда ҳам унинг бир марталик қийналгани ҳаққини адо қилиш қийин. Ўзингиз ёмон кўрган нарса ота-онага раво кўрилмайди, яхши кўрган нарсангизни уларга ҳам илинасиз.
Аллоҳдан ўзингизга қандай мағфират тиласангиз, уларнинг ҳам гуноҳларини кечишини сўраб, дуода бўлинади.
Ота-она розилигисиз ҳеч қаёққа, хаттоки илм олмоқ ёки ҳаж қилмоқ учун ҳам борилмайди.
Ота-она билан муомалада хўмрайиб олинмайди, кесатик, пичинг билан, «сиз ундоқ эмассиз, бундоқ эмассиз» деб камситилмайди.
Агар ота ёки онангиз кириб келишса, ўриндан тўриб, эҳтиром билан кутиб олинади, юқорига ўтқазилади, улар олдида чўккалаб, тавозеъ билан ўтирилади,...ЕщёОта-онага доимо раҳм-шафқат кўрсатилади, чин дилдан дўст тутилади, улар ноҳақ бўлса ҳам, жафо кўрилса ҳам озор етказишдан тийилинади, улардан камчилик ўтса ранжилмайди.

Агар ота ёки онангиз кириб келишса, ўриндан тўриб, эҳтиром билан кутиб олинади, юқорига ўтқазилади, улар олдида чўккалаб, тавозеъ билан ўтирилади, оёқни узатиб ёки ёнбошлаб олинмайди.
Ота-она хурсанд бўлса сиз ҳам хуш кайфиятда туринг, хафа бўлса сиз ҳам дардига шерик бўлинг, гапларини, танбеҳларини малол кўрманг.
Бордию ота-онангиз бирор нарсани ният ёки орзу қилган бўлсалар, мақсадларига етишлари учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қилинг.
Ота-онангиз тириклигида ҳам, вафот этганларида ҳам уларнинг дўстлари ва яқинлари билан узилишиб кетмай, уйингизда меҳмон қилиб туриш ҳам одобга киради.
Уларнинг ҳаққига дуойи-фотиҳада бўлиш қабрларини зиёрат қилиш, яхши ишларини эслаш, руҳларига Қуръон тиловати бағишлаш ҳам фарзандлар бурчидир.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 2