Қўрқинчлидир ҳар даҳаси ҳўпхатар
Дарë истаб лабларингни қимтима
Ишқдан олис сахро борми Биродар
Бунда азоб ғайри оддий кўрилмас
Унга қарши асло кулиб турилмас
Хақ йўлида озор чекмай йурилмас
Бундан оғир савдо борми Биродар
Қаëн бошинг урма дунë бири кам
Бировга бер ўзинг мухтож бўлсанг ҳам
Ўзга ғами ўлдирмаса ўлсанг ҳам
Ҳаëтингда маъно борми Биродар
Боқ бу фалак ишларига ўнгланиб
Кимлар ўтар бир жони минг тўғралиб
Кимлар ўтар қобиғига ўралиб
Дардсизлик бедаво борми Биродар
Ҳақ сўз дебон тош айладим илигимни
Охир топдим жон куйдурар тилсимни
Дунëпараст қистатади кулгимни
Уч кун сафар сафо борми Биродар
Кулиб турсанг алдаб йиғлар дунë бу
Полвонларни кулиб енгар дунë бу
Гул узатсанг қайтар ханжар дунë бу
Бевафода вафо борми Биродар
Ишонма дўст хийлалари бир ëмон
Қолмадилар бу йўлларда ҳеч омон
Алдар чоғи қибла эрур тўрт томон
Бесубутда тақво борми Биродар
Захар тутар исмлари бол бўлиб
Кунгил қўяр бир парига чол бўлиб
Ўзин оққа мензаб юрар ол бўлиб
Қарға куйса наво борми Биродар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев