Янгиликлар » ЕВРОПА Италияда чоп этиладиган La Gazzetta dello
Sport нашри томонидан хабар қилинишича, айни вақтда "Милан"
клуби раҳбарияти "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Марио
Балотеллини сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда.
Миланликлар Италия терма жамоаси ҳужумчисини ёзги
трансфер мавсумида қўлга киритишга жиддий тарзда киришган.
Бу борадаги якуний қарор клуб хўжайини Сильвио Берлускони,
вице президент Адриано Галлиани ва бош мураббий
Массимилиано Аллегрилар ўртасида кечган суҳбат давомида
қабул қилинган. Аммо бу борада муаммолар юзага келиши
мумкин. Сабаби "Милан" клубининг харид қуввати у қадар яхши
бўлмагани сабабли, "Манчестер Сити" томонидан талаб
қилинадиган маблағ миланликларда топилмай қолиши мумкин.
Шу сабабли ҳам "россонерри"лар футболчилардан бирортасини
сотиб юборишлари ҳам мумкин. Эслатиб ўтамиз, Берлускони,
Галлиани ва Аллегрилар ўртасида бўлиб ўтган мажлис
давомида янги қурилиши мумкин бўлган ўйингоҳ борасидаги
масала ҳам кўриб чиқилган.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев