ҳамон сўроқ остида Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА Мюнхендаги
Чемпионлар лигаси финалига бир ҳафта қолганига қарамай,
"Челси" ҳимоячилари Давид Луис ва Гари Кэхилларнинг бу
нуфузли мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиш
ёки тушмасликлари ҳамон сўроқ остида турибди. Sky Sportsнинг
хабарларига кўра, икки ҳимоячи ҳам аниқ Премьер-Лиганинг
сўнгги тури доирасидаги якшанба кунги "Блэкберн"га қарши
ўйинни жароҳатлари сабаб ўтказиб юборишади. Луис ва
Кэхиллнинг 19 май кунигача аҳволлари қандай бўлишини эса,
"Челси" мурабийлар штаби, шу жумладан Роберто Ди Маттео
башорат қилмоқчи эмас. "Давид Луис ва Гари Кэхилл якшанба
кунги ўйингача тайёр ҳолатга кела олишмайди. Биз бор
кучмизни ишга соламиз ва умид қиламизки, улар кейинги ҳафта
бошида умумий гуруҳ билан машғулотларга киришишади".
"Улар уч ҳафтача сафда бўлишмади – бу уч ойлаб футболдан
четда бўлгандан анча фарқ қилади. Финал учрашувидаги
дисквалификацияларни ҳисобга олиб, уларни тезроқ оёққа
турғазиш имкониятларини қидириб кўрамиз", - дейди Ди Маттео
Sky Sportsга берган интервьюси чоғида.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев