30 – октябрь. Бой олдимга келиб ишга қайт деди. Мендан кейинги ишчиси
телба бўлиб қолибди. Эшикоғаси билан бойвачча отарда икки кун ётиб
бошқа бормаймиз деб оёқ тираб олибди. Эртага борсанг отарни бошқа ерга
кўчирамиз деди.
- 10- ноябрь. Яна қўйлар кулбани олдига бориб
олишибди. Отарни кулбадан беш чақирим берига кўчиргандик. Учинчи кунки
хар куни эрталаб қўйларни кулбани олдидан олиб келаман. Бойни айтишича у
ерни майсалари ширин эмиш. Шунинг учун қўйлари ўша ерни яхши кўрармиш.
Мени фикримча Кулба атрофида бир сир бор. Жинлар макон қурган бўлиши
мумкин, ёки немисларни яширин қуроли бор.
- 25 ноябрь. Уйғониб кетиб ёзаяпман. Ташқарида
кимдир юрганга ўхшаяпти. Бугун кундузи бир тракторчи дизел ёқилғисини
ортиқчасини кулба ортидаги чуқурликка тўкканди. Шовқин ўша томондан
келаяпти.
- 26 – ноябрь. Эрталаб турсам орқадаги чуқур
кўмилган. Тушдан кейин тракторчидан сўрасам чуқурни мен кўммадим деди.
Унда ким кўмди?
- 6 декабрь. Яна ташқарида одамлар юрибди. Қўрқиб кетаяпман.10- декабрь. Рекс вовуллаяпти. Ким биландир уришаяпти. Чиққани
қўрқаяпман. Худди кечагидек чиқсам хеч ким йўқ бўлса юрагим ёрилади.
Кеча ташқарида кимдир роса тапир тупир қилди. Рекс билан тепалашди.
Чиқсам хеч ким йўқ. Қайтиб кириб ўн дақиқада ташқарига чиқдим. Иккита
қўй йўқ. Осмонга учганми, ерга кирганми номаълум. Лекин инсон зоти
олмагани аниқ.
- 15 – декабрь. Мен телбаман. Бой хайдаворсаям
кулбадан кетмасдан ётибман. Бой қўйларини 30 тасини номаълум махлуққа
олдирворганимдан кейин отарини кулбадан олиб кетди. Мен эса кетмадим.
Борадиган жойим йўқ.
- 20 – декабрь. Кечаси пайтавамни ечиб қўяман.
Эрталаб девордан оламан. бир икки марта ўзи юриб кетаётганини кўрдим.
Индамадим. Жинлар базмига керакдирда.
- 27 декабрь. А-аа- а нималар бўлаяпти? Эшикни
ташқаридан кимдир тортаяпти. Мен ичкаридан ёпволиб ўтирибман. Пайтавамни
ечиб отдим. Жим бўлиб қолишди. Тирқишдан ташқарига қарадим. Хеч кимни
кўрмадим. Нега хар куни ярим кечаси безовта қилишади. Ким улар? Агар
телба бўлмаганимда катта чумолилар деган бўлардим уларни, ёки юзларидан
бурни йўқ махлуқларми…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев