(жуда ибратли).
Бир куни Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларига
хизмат учун бир аёл келди
ва : Мен аёллар тарафидан
вакил бўлиб келдим ва
сиздан бир савол
сўрамоқчиман, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: сўрагин, -
дедилар.
У аёл: Эркаклар савоб
олишда биз аёллардан жуда
олдинга ўтиб кетдилар, -
дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: Қандай
қилиб? - дедилар.
У аёл: Эркак кишилар
масжидга бориб жамоат
билан намоз ўқийдилар,
уларга ажр-савоб зиёда
берилади. Жиҳодга
қатнашадилар, жиҳодга сиз
билаб биргаликда
борадилар. Қабристонга
жаноза ўқишга ва ўликларни
дафн қилишга борадилар,
биз уйда ўтирамиз, бизларга
бу яхшиликлар етмаяпти,
эркаклар савобда биздан
олдинга ўтиб кетдилар, -
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: Савол
сўровчи аёл жуда яхши
савол сўради, - дедилар, ва
айтдиларки: Қайси аёл
уйини ичкарисида намоз
ўқир экан, Аллоҳ таоло унга
масжидда жамоат билан
намоз ўқиган кишининг
савоби баробарида савоб
беради. Қайси она кечасида
ўз боласини эмизиш учун
ёки боласини бирор бир
ҳожатини чиқариш учун
ўрнидан турса, Аллоҳ таоло
унга, чегарада туриб, туни
билан қўриқчилик қилган
мужоҳиднинг савобини
беради, дедилар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак,
Аллоҳ таоло аёллар учун
савоб олишни жуда осон
қилиб қўйган. Улар уйларида
намоз ўқисалар, уларга
масжидда жамоат билан
намоз ўқиган кишининг
савоби баробарича савоб
берилади. Улар уйда
болаларини яхши тарбия
қилиб, кечаси болаларини
эмизиш учун ўринларидан
уйғонганликлари туфайли,
чегарада қўриқчилик
қилувчи мужоҳиднинг
савоби берилади.
Ҳадисда ''Қайси бир аёл
ўзининг ота-онасини уйида
ёки эрининг уйида бирор
бир бетартиб нарса тушиб
қолган бўлса, уни олиб,
тартиб билан бирор жойга
олиб қўйса, Аллоҳ таоло
унга бир яхшиликни ато
қилиб, бир гуноҳини
кечиради ва жаннатда уни
даражасини бир даража
юқори қилади'',-дейилган.
Қайси аёл бу масалани
билиб олса, бир кеча-
кундузда қанчадан-қанча
яхшиликлар қилиб юбориши
мумкин. Чунки, аёл киши
бир кеча-кундузда қанча
нарсаларни тартибга солади
- уйларни йиғиштиради,
шипиради, хонадондаги
қанча кийимларни ювади ва
уларни тахлаб қўяди. Агар
аёл киши шунча ишларни
савоб умидида қилса, қанча
яхшиликларга сазовор
бўлар эди.
Комолиддин Усмон
Мақолани дўстларингизга
улашинг!
Xaaammaaaa
Shayton dunyoga kelgandan
boshlab 3 marta yig'lagan ekan
1. SHAYTON deb nom olganda !
2. Dunyoga MUHAMMAD
MUSTAFO SALOLLOHU ALAYHI
VASALLAM KELGANLARIDA 3 -
martasida esa judayam qattiq
baqirib yig'lagan ekan.
FARISHTALAR nega bunday
yig'layapsan deganlarida : Yer
yuziga FOTIXA SURASI
tushurildi ! Kimki Bomdod
namozidan oldin " FOTIXA "
SURASINI o'qisa gunohlari
yuvilib yangi tug'ilgan
GO'DAKDEK bo'lib qoladi degan
ekan.
Қачон Қуръонни ушласанг
Аниқки шайтон....ғазаб қилади.
Қачон Қуръонни очсанг шайтон...йиғлайди.
Қачон Бисмиллаҳ... десанг у.... йиқилади.
Қачон тиловатни бошласанг у.... ҳушсиз бўлиб ағдарилади.
Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласанг, у... тўсқинлик қилишга ўтади.
Аниқки, сендаги иймон иншааллоҳ шайтонни енгади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2