Савол. Барчамиз жаннатда Аллоҳни кўришимизга имон келтирамиз. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Жарир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу): «Биз кечаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўтирган эдик. У зот ўн тўрт кечалик ойга қараб бундай дедилар: «Албатта, сизлар охиратда Раббингизни худди мана шу ойни кўргандек кўрурсиз. Уни кўришда бир-бирингизга халал бермайсиз. Қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги намозларни агар шайтонга бой бермасликка қодир бўлсангиз, ўқинг!» Сўнг ул зот “Ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал «Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг – намоз ўқинг!” (Қоф, 39) оятини тиловат қилдилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоятлари).
Фақиҳ Абу Лайс (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Одамлар Аллоҳни кўриш ҳақида турлича гапиришди. Баъзилар: «Борий субҳонаҳу ва таоло дунё ва охиратда кўринмайди», деди. Баъзилар: «Жаннат аҳли Аллоҳни охиратда кайфиятсиз ва ташбеҳсиз кўрадилар, худди улар дунёда ўхшатишсиз таниганларидек», дейишди. Биз шу гапни оламиз.
Аллоҳ таоло бундай мурожаат қилади:
«У кунда баъзи юзлар яшнаб турувчи, Парвардигорларига боқувчидир» (Қиёмат, 22-23);
Эзгу иш қилганларга чиройли нарса (жаннат) ва зиёдалик (Аллоҳнинг дийдорини кўриш) бордир. Уларнинг юзларини қоралик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Айнан ўшалар жаннат аҳлидирлар. Улар у ерда мангудирлар» (Юнус, 26). Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): «зиёда неъмат»ни Аллоҳни тасаввурсиз кўриш, деб айтганлар.
Аҳли сунна олимлари Аллоҳ таолони бу дунёда бирорта махлуқ кўрмайди, жаннат аҳли Уни охиратда кўради, деб ижмо қилганлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев