Остонамда, недир шитирлар,
Панжа урар эшик зулфига.
Ким келди деб, юрак питирлар,
Ким қўл урди, кўнглим қулфига !
Бу сен дея, эшик очаман,
Ҳаяжонда юрагим ютиб.
Йўқ...сен эмас, ҳазон қучаман,
Яшаяпман бир сени кутиб !
Деразамни чертса томчилар,
Жон талваса бўлиб қарайман.
Мени алдар, яна ёмғирлар,
Аксинг кўрмай, кўзим қарғайман !
Ташқарида дайди уввослар,
Яна, кимдир эшигим тортар.
"Бор оч"...дейди, яна ҳаёллар,
Шамолларга аламим ортар !
Ўйин қилар мен билан куз ҳам,
Синайверар телба қалбимни.
Гоҳо шамол, гоҳо ёмғир ҳам,
Мазаҳ қилар эслатиб сени !
Ҳар гал кетган, алвидо айтиб,
Ҳазонрез ҳам қайтди, билмадинг.
Эшигимнинг зулфини чертиб,
Куз келдию, лек сен келмадинг !
Гул Баҳор
Бекобод.
17.09.2023.
@gulbahor_isroilova
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
ОЧИЛСА ХАМ ,ТАКРОР ВА ТАКРОР.
УХШАСА ХАМ ,ХУСНИ ВА ,ЧИРОЙ.
БАХОРДОГИ, ХИДЛАР, КАЙТМАЙДИ.
ЁЗИ УТИБ, КУЗИ КЕЛГАНЛАР.
ОЛТИН КУЗНИ, ДАВЛАТИМ ДЕЙДИ.
КАХРОТОНИ АЁЗИ, КЕЛСА.
БАХОРИНИ ,СОГИНДИМ ДЕЙДИ.