Клублар ўртасида нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган мусобақа бу Европа Чемпионлар лигасидир. Шу боис ушбу нуфузли турнирнинг финалларидаги энг драматик ўйинлар ТОП-5 талигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этишга қарор қилдик.
5. «Реал» - «Милан» 3:2 (1958-йил)
Брюссел. «Эйзел» стадиони. 67000 томошабин
Голлар: Ди Стефано (74), Риал (79), Хенто (107) – Скяффино (59), Грило (78)
Брюсселдаги беллашувнинг биринчи тайми бироз зерикарли кечди. Иккинчи тайм эса бемалол буюкликка даъво қила олади. 59 дақиқада Скяффино ҳисобни очади. 74 дақиқада эса Ди Стефано ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Грило италияликларни яна бир бор олдинга олиб чиқади. Шундан сўнг бир дақиқа ўтар ўтмас, Риал иккинчи марта ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар шу тариқа қўшимча таймларга мурожат қилишди. Овертаймда эса омад «қироллик клуби»га кулиб боқди. 107 дақиқада афсонавий Хенто жамоасига ғалабани туҳфа этди. Бу «Реал»нинг Чемпионлар кубогида қўлга киритаётган кетма-кет учинчи чемпионлиги еди.
4. «Бенфика» - «Реал» 5:3 (1962-йил)
Амстердам. «Олимпия» стадиони 65000 томошабин
Голлар: Агуаш (25), Кавем (34), Колуна (51), Эйсебио (65 пен, 68) – Пушкаш (17, 23, 38)
«Реал» 50-60-йилларда Европада ҳукмронлик қилган эди. «Бенфика» эса Мадрид клубини «тахт»дан туширган илк жамоа бўлди. Бир йил муқаддам финалда «Барселона»ни мағлуб этган Португал клуби бу сафар испаниянинг бошқа бир гранди «Реал»ни таслим этиб, иккинчи бор совринга эга чиқади. Биринчи таймда испанияликлар Пушкашнинг «хет-трик»и эвазига 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олсиҳади. Иккинчи бўлимда «Бургутлар» устози, рақибининг асосий ўйинчиси Пушкашни зарарсизлантириш учун, унга тўп етказиб берувчи плеймекерларни ўйинини «бузади». Иккинчи бўлимда венгр футболчисининг ишлари юришмайди. Натижада «қора пантерра» лақабли Эйсебио икки марта Аракистайн дарвозасини ишғол қилиб, «Бенфика»нинг драматик ғалабасини таъминлайди.
3. «Манчестер Юнайтед» - «Бавария» 2:1 (1999-йил)
Барселона. «Камп Ноу» стадиони. 90000 томошабин
Голлар: Шерингем (90 1), Сулшер (90 3) – Баслер (6)
«Камп Ноу»да кечган финални кўриш учун стадионга 90 минг мухлис ташриф буюрган эди. Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ Баслер немис клубини олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 90 дақиқаси ортда қолганда ҳам «Бавария» олдинда эди. Кўпчилик Мюнхен клубининг ғалаба қозонишига шубҳа қилмаётганди. Бироқ 67 дақиқада захирадан майдонга тушган Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган биринчи дақиқада мувозанатни тиклайди. Кўпчилик энди ўйин қўшимча таймларда давом этади дея кутаётганди. Бироқ воқеалар ривожи яна бошқача тус олди. 81 дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Сулшер 90 3 дақиқада «қизил иблислар»га иродали ва тарихий ғалабани туҳфа қилди. «Бавария» сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарган эди. Бу клуб тарихидаги энг аламли мағлубият сифатида ёдда қоладиган бўлди.
2. «Реал» - «Айнтрахт» 7:3 (1960-йил)
Глазго. «Хемпден Парк» стадиони. 134000 томошабин
Голлар: Ди Стефано (27, 30, 75), Пушкаш (45, 56, 60, 71) – Кресс (18), Штайн (72, 76)
Чемпионлар лигаси финали тарихидаги энг кўп томошабин тўплаган ва энг кўп гол қайд этилган учрашув. Мадриднинг «Реал» клуби 1960-йилда қаторасига бешинчи маротаба Европа Чемпионлар Кубогини боши узра баланд кўтарди. 18 дақиқада Кресс немис клубини олдинга олиб чиқади. Шундан сўнг «Бланкос»нинг икки дахшатли ҳужумчилари Ди Стефано ва Пушкашни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ эди. Алфредо кетма-кет бешинчи финалда ҳам тўп киритиб, рекорд ўрнатган бўлса, Пушкаш финалда «покер» қайд этиб, бу борада рекорд соҳибига айланди. Ҳисобнинг дахшатли 7:1 кўринишига келиши «Реал» футболчиларининг хотиржамликка берилишларига олиб келди. Натижада Штайн 4 дақиқа ичида икки гол уриб, ҳисобни 7:3 кўринишигача қисқартирди.
1. «Ливерпул» - «Милан» 3:3 (2005-йил)
Истанбул. «Олимпия» стадиони. 69000 томошабин
Голлар: Жерард (53), Шмицер (54), Хаби Алонса (59 пен) – Малдини (1), Креспо (38,43)
«Истанбул мўжизаси» дея таъриф берилган учрашув нафақат Чемпионлар лигаси, балки барча мусобақаларнинг ҳам энг яхши ўйинларидан биридир. Мазкур беллашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Паола Малдини ҳисобни очишга муваффақ бўлади. Тайм якунида Креспо «дубл» киритиб, «Ливерпул»ни нокаутга учратгандек эди гўё. Бироқ иккинчи бўлимни «қизиллар» юқори кайфиятда бошлаб, ўйин ҳароратини бутунлай ўзгартириб юборишди. Жерард 53 дақиқада ҳисобни биттага қисқартирди. Шундан сўнг «Милан» футболчилари тўпни майдон марказидаёқ йўқотишди ва Шмицер ҳисобни янада қисқартирди. Кетма-кет 2 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юборганидан, ўзига келолмаган италян клуби 5 дақиқадан сўнг яна гол ўтказиб юборади. Хаби Алонсанинг пеналтидан берган зарбасини дарвозабон қайтаради. Қайтиб келган тўпни испаниялик футболчи барибир дарвоза тўрига жойлаб қўйиб, ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ўйин қўшимча дақиқаларда ҳам давом этди. Овер-таймда инглизлар посбони Дудек ҳақиқий матонат кўрсатди ва пеналтилар сериясида матонатини давом эттирди.
http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupJoin&st.groupId=54508259639308&_prevCmd=altGroupMain&tkn=6257
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1