Предыдущая публикация
Хорхе Сампаоли «Ренн» жамоасини тарк этди.
Франция клуби ўзаро келишувга кўра 64 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.
Аргентиналик мураббий 2024-йил ноябрь ойида жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.
Унинг раҳбарлигида «Ренн» 10 ўйинда 3 бор ғалаба қозонди ва 7 марта ютқазди. Жамоа бешта баҳсдан бери фақат мағлуб бўлмоқда.
Мавсум охиригача жамоани Ҳабиб Бейе бошқарадиган бўлди.
Маълум мақсадларга эришилганда, шартнома бир йилга узайтирилиши мумкин.
«Ренн» Лига 1 чемпионатида 19 ўйинда 17 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев