«Манчестер Сити» - «Челси» (3:1) ўйинидан кейин «Sky Sports» эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Хусановнинг дебюти ва хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.
«У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар Лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим.
Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади» – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи «Sky Sports» эфирида.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев