Предыдущая публикация
Қозоғистонлик 16 ёшли футболчи Достон Сатпаев фаолиятини «Челси»да давом эттиради.
Хабарларга қараганда Лондон клуби 2008-йилда туғилган қозоғистонлик иқтидорли футболчи билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Унга кўра, «Челси»нинг футболчи учун «Қайрат» клубига тўланадиган трансфер пули бонуслар билан 4,3 миллион еврога етиши мумкин.
Бу Қозоғистон футболи учун рекорд трансферга айланади.
Қайд этилишича, Достон 18 ёшга тўлгач, «Челси» билан 5 йиллик шартномага имзо чекиб, клуб сафига қўшилади.
Маълумот учун, ҳозиргача Нурали Алипнинг 2022-йилда «Қайрат»дан 2 млн. евро эвазига «Зенит»га ўтиши қозоқ футболи тарихидаги рекорд саналарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев