«Deloitte» аудит компанияси 2023/24-йилги мавсум якунларига кўра, жаҳоннинг энг кўп даромад топган клубларини эълон қилди.
Аудит компаниянинг ҳисоботида келтирилишича, рейтингдан ўрин олган 20та клуб жами 11,2 миллиард евро ишлаб топган. Бу кўрсаткич 2022/23 мавсумига нисбатан 6 фоизга кўпдир.
Даромадлар ўсиши стадионларда ўтказилган турли тадбирлар, маркетингдаги кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва ҳомийлик даромадларининг ошиши билан боғлиқ.
Шунингдек, Франция клублари регби бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш орқали, Германия клублари эса Евро-2024 ортидан ҳам даромад олган.
«Реал» иккинчи бор кетма-кет энг кўп даромад олган клуб сифатида биринчи ўринни эгаллади. Мадрид клуби 1,046 миллиард евро ишлаб, тарихда биринчи марта 1 миллиард евро ёки ундан ортиқ йиллик даромад қилган клуб бўлди.
«Ман. Сити» ва «ПСЖ» учликда, «МЮ» ва «Бавария» бешликдан ўрин олган.
Рейтингда энг кўп – Англия Премьер Лигаси жамоалари жой олган – 9 клуб.
2023/24-йилги мавсумда энг кўп даромад олган 20 клуб («Deloitte» талқини):
1. «Реал» 1,046 млрд. евро.
2. «Манчестер Сити» 837,8 млн.
3. «ПСЖ» 805,9 млн.
4. «Ман. Юнайтед» 770,6 млн.
5. «Бавария» 765,4 млн.
6. «Барселона» 760,3 млн.
7. «Арсенал» 716,5 млн.
8. «Ливерпуль» 714,7 млн.
9. «Тоттенҳэм» 615 млн.
10. «Челси» 545,5 млн.
11. «Боруссия» (Д) 513,7 млн.
12. «Атлетико» 409,5 млн.
13. «Милан» 397,6 млн.
14. «Интер» 391 млн.
15. «Ньюкасл» 371,8 млн.
16. «Ювентус» 355,7 млн.
17. «Вест Ҳэм» 322,2 млн.
18. «Астон Вилла» 310,2 млн.
19. «Марсель» 287 млн.
20. «Лион» 264,1 млн.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев